Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 28 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳаси муҳокамада

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва Ахборот хизмати ҳамкорлигида «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси С.Жабборов, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С.Ғаффоров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида хусусий мулкни ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларини замонавийлаштириш ва рақобатбардошликни оширишга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Хусусий мулкни ривожлантириш бозор иқтисодиётининг муҳим тамойилларидан биридир. Мустақилликнинг дастлабки йил- ларидан бу соҳада ҳуқуқий асосларни яратиш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бўлди. Ўтган йиллар мобайнида давр талабларидан келиб чиқиб, ушбу қонунга ўндан зиёд ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида саксондан зиёд қонуности ҳужжати қабул қилиниб, уларда белгиланган вазифалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, мазкур йўналишда қонунчилигимизда белгиланган тамойиллар босқичма-босқич амалга татбиқ этилиши натижасида илгари давлат тасарруфида бўлган саксон тўрт мингдан ортиқ корхона ва иншоот хусусий мулкка айлантирилди. Ушбу хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Бунинг натижасида миллий иқтисодиётда хусусий бизнеснинг улуши йилдан-йилга ошиб, аҳоли турмуш даражаси юксалиб бораётир.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур Концепцияга мувофиқ депутатлар мутахассислар билан ҳамкорликда «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда нодавлат секторнинг иқтисодиётдаги улушини янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, сармоядорларнинг хусусийлаштириш жараёнида тенг иштирок этишини ва хусусийлаштириш битимларининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш каби устувор масалалар қамраб олинган.

Ушбу қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама этилмоқда. Ўтган давр мобайнида шу йўналишда ишчи гуруҳнинг ўттиздан зиёд йиғилиши ўтказилди. Депутатлар жойларга чиқиб, хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни чуқур ўрганди. Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида депутатлар ва мутахассисларнинг чиқишлари уюштирилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокамасига оид семинарлар, турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Матбуот анжуманида мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари, бу йўналишдаги миллий қонунчилик тамойиллари, янги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, уни янада такомиллаштиришда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳаза юритилди.

 

ЎзА.

Прочитано: 1884 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика