Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 28 / Бизнес масалалари

Битимни тасдиқлаш учун

Корпоратив банк картасидан фойдаланган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилганда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг талабларини ҳисобга олган ҳолда шартноманинг дастлабки (харидга қадар) юридик экспертизасини ўтказиш ва ёзма шартномани имзолаш шартми?

 

 

– “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон, бундан кейин – Қонун) 21-моддасига мувофиқ шартномалар уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди. Энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 бараваридан ортиқ суммадаги шартномалар юридик хизматнинг (адвокатнинг) ёзма хулосасидан кейингина тузилади.

Олий хўжалик судининг Пленуми1 тушунтирганидек, шартнома муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этувчи судлар Қонуннинг 21-моддаси талабларига риоя этилмасликни битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайдиган ҳуқуқбузарлик сифатида қарашлари керак.

Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 109-моддасига кўра битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари). Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар, бундан гувоҳлик кўрсатувлари мустасно.

Амалдаги қонун ҳужжатларида чакана олди-сотди ёки хизматларнинг бир қатор турларини кўрсатиш соҳасида2 битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғрисида тўғридан-тўғри кўрсатма йўқ.

ФК 108-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқадики, оддий ёзма шаклни талаб қиладиган битимларнинг субъектлари ФКнинг 106-моддасида кўрсатилган ҳолларда ундан чекинишлари ва уларни оғзаки тузишлари мумкин. Уларни тузиш чоғидаёқ бажариладиган барча битимлар ана шундай амалга оширилиши мумкин. Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади. Асосийси – бу ёзма шаклда тузилмаслиги уларни ҳақиқий эмас деб эътироф этишга олиб келмайдиган битимларга дахл этмасин. Бунда битим амалга ошириладиган сумма ҳисоб-китобга қабул қилинмайди. Товарни бериш ва ҳақини тўлаш бир вақтнинг ўзида юз берадиган дўкондан унинг харид қилиниши ана шундай битимга мисол бўла олади. Ушбу ва бошқа шу сингари ҳолларда оғзаки шакл етарли, чунки битимларни уларни содир этиш чоғида бажариш уларнинг амал қилиши шу пайтдан тугатилишини билдиради3.

Банк пластик картасидан, шу жумладан корпоратив картадан фойдаланган ҳолда тузилган битимлар одатда уларни содир этиш пайтида бажарилади: товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш ва уларни харидорга (буюртмачига) бериш бир вақтнинг ўзида юз беради.

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг4 (бундан  буён – Низом) 6-бандида белгиланишича, корпоратив банк карталари (бундан кейин – КБК)нинг  сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг  таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда5 (бундан кейин – 54-сон Низом) кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Шу тариқа, КБКдан чакана савдода ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида, ишлаб чиқарувчилардан харид қилинадиган маҳсулотларга ҳамда улгуржи савдо корхоналаридан харид қилинадиган товарларга ҳақ тўлаш учун фойдаланиш тўғри бўлади. Ҳисоб-китобларнинг мазкур тартибини 54-сон Низом доирасида хўжалик юритувчи субъектларга улар бажарган ишлар (кўрсатган хизматлар) учун ҳақ тўлашда ҳам қўллаш мумкин.

Буларнинг ҳаммаси, электрон тижоратни жорий этиш ва электрон ҳужжат айланувини жорий этиш билан бир қаторда, шартномаларни тузиш ва бошқа битимларни амалга ошириш соддалаштирилаётганлигидан далолат берадики, фикримизча, бизнеснинг маърифий олами айни шунга қаратилгандир.

Ўйлашимизча, Қонуннинг ЭКИҲ-нинг 200 бараваридан ошадиган суммадан шартномаларнинг ҳуқуқий экспертизаси ёзма хулосасини тайёрлаш зарурлиги тўғрисида кўрсатмаси “хўжалик шартномаси” тушунчасига мос тушадиган битимнинг оғзаки шакли амалга оширилган тақдирда ҳам бажарилиши мумкин. Ушбу меъёрни ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган суммадаги оғзаки шартномага қўллаб, юридик хизмат унинг ҳуқуқий экспертизаси тўғрисида хулоса тузишга ҳақли, бу эса оғзаки шартноманинг йўқлиги туфайли мумкин бўлмаган одатдаги виза қўйишнинг ўрнини босар эди.

 

1ОХС Пленумининг “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг (4.03.2002 йилдаги 103-сон Қарор) 9-банди.

2Масалан, кредит шартномаси, банк омонати шартномаси, банк ҳисобварағи шартномасининг, суғурта шартномаси билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш битимларининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу шартномаларнинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради (ФК 745-моддасининг иккинчи қисми, 761-моддасининг учинчи қисми, 774-модданинг иккинчи  қисми, 927-модданинг иккинчи қисми).

3Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) 22-бандининг биринчи хатбошисига кўра, сотувчи томонидан харидорга касса ёки товар чеки ёхуд товарнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилган пайтдан бошлаб, агар сотувчи билан харидор ўртасида қонунда ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, чакана олди-сотди шартномаси зарур шаклда тузилган деб ҳисобланади.

4МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

5ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 814 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика