Norma.uz

Алмаштириш шарт

Ишга қабул қилиш пайтида ходимда белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчаси йўқлиги маълум бўлди. Аввалги иш тўғрисидаги барча ёзувлар «Колхозчининг меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ»қа қайд этилган. Биз ходимнинг ушбу «дафтарча»сини Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг IV бўлимига асосан янги дафтарчага алмаштириб, буни мазкур Йўриқноманинг 4.4 ва 4.5-бандларида кўрсатилган тартибга мувофиқ меҳнат дафтарчасини йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келишига тенглаштиришга ҳақлимизми?

 

– Меҳнат дафтарчаси бўл­ма­ганда қўшимча варақ ҳақи­қий эмаслиги сабабли (Меҳнат ва­зирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўй­хатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2.23-банди) иш берувчи унга ёзувлар киритишга ҳақли эмас. Шу сабабли кўрилаётган вазиятда меҳнат дафтарчасининг йўқлиги тўғрисида сўз юритиш мумкин.

Йўриқноманинг 4.1 ва 4.2-банд­ларига кўра меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдир­да, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади. Меҳнат дафтарчасини йўқотган шахс бу тўғрида зудлик билан охирги иш жойига ёзма хабар бериши лозим. Хабарномадан сўнг 15 кундан кечиктирмасдан иш берувчи ходимга биринчи бети юқори қисмининг ўнг томонига «Дубликат» деб ёзилган ҳолда янги меҳнат дафтарчасини беради.

Бироқ сиз аввалги иши тўғри­сидаги барча ёзувлар «Колхозчининг меҳнат дафтарчасига қў­шимча варақ»қа қайд этилган деб ёзгансиз. Бинобарин, аввалги иш берувчилар томонидан расмийлаштирилмаганлиги сабабли йўқлиги муносабати билан ходимнинг меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш тўғ­рисидаги аризасига асосан сизга 5 кундан зиёд ишлаган ходимга «Дубликат» деб ёзилган меҳнат дафтарчасини бериб, уни умумий қоидалар бўйича тўлдиришни тавсия қиламиз. Бунда ходимнинг аризасида меҳнат дафтарчасининг йўқлиги сабаби кўрсатилиши керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 827 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика