Norma.uz

Янги ходимни синамоқчимиз

Биз ёш ходимни ишга олиб, унга синов муддати бел­гиламоқчимиз. Унга ушбу даврда штат жадвалида кўр­сатилганидан камроқ ҳақ тўлашимиз мумкинми? Унга меҳ­нат дафтарчаси очиш шартми?

Тамара Б.,

ИЧБ кадрлар бўлимининг инспектори.

Жиззах вилояти.

 

– Ишга дастлабки синов шарти билан қабул қилинган ходимларга меҳнатнинг таҳқирловчи шартларини белгилаш, масалан, уларга иш ҳақи тўламаслик ёки пасайтирилган меҳнат ҳақи белгилаш, иш вақтини узайтириш, зарур асбоб-ускуна ёки ҳимоя воситаларини бермаслик мумкин эмас. Зеро, Меҳнат кодексининг (МК) 86-моддасига кўра, дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таъ­лими муассасаларининг ҳам­да олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди (МКнинг 84-моддаси).

МКнинг 81-моддасига кўра меҳ­нат дафтарчаси ходимларнинг мулкчилик шакли ва хў­жалик фаолиятидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги меҳнат ста­жини тасдиқловчи асосий ҳуж­жатдир ва 5 кундан ортиқ ишлаган (шу жумладан дастлабки синов шартларида қабул қилинган) барча ходимларга юритилади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика