Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 22 / Бизнес масалалари

Бизнес сари дастлабки қадам

Биз Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида Қирғизистондаги цемент ишлаб чиқарувчи фирманинг савдо уйини очишни режалаштиряпмиз. Бунинг учун қандай ҳужжатлар лозимлигини айтсангиз.

 

– Савдо уйлари ҳам бошқа барча тадбиркорлик субъектлари сингари корхона ҳисоб­ла­нади. Агар Қирғизистон фирма­си сиз барпо этаётган корхона­нинг устав фондида иштирок этса, бу корхона хорижий капитал иштирокидаги корхона ҳисоб­ланади.

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни давлат рўй­хатидан ўтказиш тартиби Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳи­собга қўйиш ва рухсат берувчи ҳуж­жатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом (ВМ­нинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон Қарорига 1-илова) билан белгиланади.

Ушбу ҳужжат билан белгиланишича, барпо этилаётган савдо уйини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шах­сан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи ор­қали) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

белгиланган шаклдаги ариза;

давлат тилидаги таъсис ҳуж­жатларининг нотариал тасдиқ­ланган 2 асл нусхаси (юри­дик шахсни давлат рўйхатидан ўт­казувчи органга тақдим этила­диган таъсис ҳужжатлари – ус­тав ёки таъсис шартномаси ва устав);

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

Давстатқўм фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (захирага олиш куну тун Интернет тармоғи орқали муассисларнинг ўзлари ёки рўй­хатдан ўтказувчи орган томонидан электрон буюртманома асосида амалга оширилади);

2 нусхада муҳр ва штамп эскизлари;

хорижий муассис тўғрисида белгиланган тартибда Ўзбе­кистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан легаллаштирилган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма (хорижий юридик шахснинг номи, у жойлашган жой, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари кўрсатилган ҳолда). Ушбу ҳужжат белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак.

Шуни таъкидлаш керакки, амалдаги қонун ҳужжатларида хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг ҳаммаси ҳам қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига киритилмаган.

Чунончи, Президентнинг 30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон Фармонига кўра қуйидаги ҳол­ларда корхона хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:

корхонанинг низом жамғар­маси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;

корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт;

хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30%ини ташкил этиши зарур.

Уни давлат рўйхатидан ўт­казиш учун вилоят адлия бош­қармасига мурожаат қили­шингиз лозим.

Агар янги ташкил этилаётган корхона хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмаган тақдирда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўй­хатдан ўтказувчи инспекцияда белгиланган тартибда давлат рўй­хатидан ўт­казилиши лозим.

Давлат божи ставкаларининг (ВМнинг 3.11.1994 йилда­ги 533-сон Қарори билан тас­диқланган) 8 ва 9-бандла­рига мувофиқ корхонани давлат рўй­хатидан ўт­казиш учун давлат божи:

адлия муассасаларида – ЭКИҲнинг 5 баравари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 500 АҚШ доллари миқдорига;

тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида – ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорига тенг.

 

Лазиз ҲОЖИАҲМЕДОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 853 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика