18.09.2020
Хизматларга ҳақ тўлаш – УФни кўпайтириш ҳисобига
Хорижий компания муассиси (бош компания) Сейшел ороллари Республикасида рўйхатдан ўтказилган. 2020 йилда бош компания 100 000 АҚШ долларига бизнес юритиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатган. Шартномада кўрсатилишича, хизматлар кўрсатиш жойи Дубай шаҳри ҳисобланади, у ерда ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмоқда. Бош компания хизматлар учун тўловдан воз кечиб, ушбу суммани хорижий компаниянинг (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирмоқчи. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? далее...»» |
18.09.2020
Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун 2020 ЙИЛ ИЮНЬ далее...»» |
18.09.2020
ТМЗни бепул беришда ҚҚС
Корхона колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Коронавирус пандемияси даврида корхона раҳбариятига ушбу корхоналар жойлашган ҳудуддаги маҳалла қўмиталари вакиллари, шунингдек бошқа маҳалла қўмиталари ва жамғармалари вакиллари кам таъминланган оилаларга молиявий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишни сўраб мурожаат қилишмоқда. Корхонамиз томонидан имконият даражасида пул маблағлари ўтказиш орқали (турли жамғармаларнинг банкдаги ҳисобрақамига) ва натура шаклида (сотиб олинган маҳсулотлар ва ўзи ишлаб чиқарган колбаса маҳсулотларини маҳалла қўмиталарига муҳтож оилаларга бепул бериш учун жўнатяпти) ёрдам кўрсатилмоқда. 1. Маҳалла қўмиталари, «Саховат ва кўмак» фонди ва бошқа фондларга бепул берилаётган, олинган ТМЗ ва колбаса маҳсулотлари бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади? 2. Бундай бепул беришда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? Маҳалла қўмитасидан ва фондлардан ишончномани талаб қилиш лозимми? далее...»» |
18.09.2020
ҚҚСни ҳар чоракда тўлаш учун айланма
Яқинда солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uz даги шахсий кабинетларига ҚҚСни ҳар чоракда тўлашга ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини ҳар чоракда тақдим этишга ўтилиши ҳақида билдириш хати жўнатилди. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларга 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача бўлган даврда ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилади. ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлашни қўллаш учун бир ойдаги айланма ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ёки ҚҚСсиз 1 млрд сўмдан ошмаслиги лозим? далее...»» |
18.09.2020
Даврий нашрларга обуна учун харажатлар бўйича ҚҚС
Илгари «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма» газеталари обунасига ҚҚС солинмас эди. Корхона абонемент асосида обуна қийматини обунанинг тўлиқ даври учун келгуси давр харажатларига олиб бораётган эди. 2020 йилдан бошлаб ҳар бир обуна ойи учун алоҳида ҳисобварақ-фактуралар ола бошладик. 2020 йилининг 1 апрелидан ойидан бошлаб ҳисобварақ-фактура НДС билан тақдим этилмоқда. Корхона ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланади. Обуна бўйича ойлик харажатларга (ҚҚС билан) қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади ва ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Асосий воситани сотишдан даромадга айланмадан олинадиган солиқ
2020 йилнинг январь ойида таъсисчиларидан бири жамиятдан чиқиб, асосий воситалар таркибида бўлган бинони қолдиқ қиймати бўйича ўзига олди. 1. Бинони таъсисчига бераётганда корхона унинг қолдиқ қиймати суммасидан айланмадан олинадиган солиқ тўлаши лозимми? 2. Солиқ солиш мақсадларида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига реализация қилинган бино қиймати киритиладими? далее...»» |
18.09.2020
АЁҚШларга дизель ёқилғиси сотилганда акциз солиғи
Корхона дизель ёқилғисини улгуржи тартибда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига сотади. Якуний истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланмаймиз. Дизель ёқилғисини автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига (якуний истеъмолчиларга эмас) сотишда акциз солиғи тўланадими? далее...»» |
18.09.2020
Дистрибьюторлик хизмати ҳақига қандай солиқ солинади
Корхона дистрибьюторлик шартномаси асосида хорижий ҳамкор компаниясининг сотилган товарлари учун ҳақ (мукофот, бонус) олади. Мазкур ҳақ чегирма ҳисобланмайди ва сотилаётган товарлар қийматига таъсир қилмайди. Олинган пул маблағлари ҳисобидан корхона субдистрибьюторлик шартномаси асосида мазкур товарларни сотиш режасини бажарганлик учун ҳамкор компаниялар – ЎзР резидентларига худди шундай ҳақ тўлайди. Корхона ва ҳамкорлар – ЎзР резидентлари умумбелгиланган солиқлар тўловчилари ҳисобланадилар. Корхона томонидан дистрибьюторлик шартномаси асосида ҳақ олинганда ва тўланганда солиқ қандай тўланади? далее...»» |
18.09.2020
Курьерлик жўнатмаларидаги қинғирликлар
Божхона ходимлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали «тижорат мақсадлар учун мўлжалланмаган» ниқоби остида бир хил турдаги товарларни жўнатиш ҳолатлари ўз вақтида фош этилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Ноқонуний тамаки омбори аниқланди
Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларини яширин сақланаётган омборни фош қилишди. далее...»» |
18.09.2020
Санамай саккиз дема…
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. хорижий мамлакатдан олиб келинган умумий қиймати 286,5 млн сўмлик «MERCEDES BENZ ECONIC» чиқинди ташишга мўлжалланган юк автотранспорт воситасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида эвакуатор юк автотранспорт воситасига қайта жиҳозлагани аниқланди. Натижада фуқаро А.С. мазкур юк автотранспорт воситасини қалбакилаштириб, салкам 740 млн сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги маълум бўлди. Натижада, ноқонуний йўл билан мўмай даромадга эга бўлиш истагида амалга оширилган ҳаракати ўз вақтида тўхтатиб қолинди. далее...»» |
18.09.2020
Давлатга 311 млн сўм зарар етказилишининг олди олинди
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб ўтиш, божхона тўловларини четлаб ўтишга уриниш, сифати кафолатланмаган маҳсулотларни олиб кириш каби қонунбузарлик ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Тошкент: экспорт-импорт узлуксиз давом этмоқда
Карантин билан боғлиқ ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида аниқ дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Эзгулик, албатта қайтади!
Қалбида эзгулик билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилади. Айниқса, қилаётган хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Бугунги пандемия шароитида эса буни янада теран ҳис қиляпмиз. далее...»» |
18.09.2020
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
Тадбиркорлик субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар уларнинг жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Эътиборлиси ушбу имтиёзлардан корхоналар янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда истиқболли режаларни йўлга қўйиш учун унумли фойдаланишмоқда. далее...»» |
18.09.2020
Самарқанд гилослари жаҳон бозорларида
Ёз яқинлашиши билан серҳосил турли хил бир-биридан мазали меваларимиз дастурхонлар кўркини, бозор расталарининг олд қисмини эгаллай бошлайди. далее...»» |
18.09.2020
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ босқичма-босқич оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 йилдаги 310-сон қарори билан қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
18.09.2020
Отгул қандай берилиши керак
Ходим дам олиш кунида ишга жалб этилган бўлса, отгул олишга ҳақлими? Тўлиқ иш куни ишланмасдан, жами 3 соат ишланганда отгул давомийлиги қандай бўлади? Ходим дам олиш кунида жами 1 соат ишлаган бўлса-да, бутун иш кунига отгул олишга ҳақлидир. Мазкур вазиятда отгулни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Фаолият шакли турлича бўлиши мумкин
Хусусий болалар боғчаси 16 мартдан карантинга ёпилган. Муассаса карантин даврида мактабгача таълим соҳасида хизматларни масофавий тарзда, бундай хизматлар уставда кўрсатилмаган бўлса ҳам, кўрсатиши мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Солиқ инспекцияси талабнома юбориши шарт
ХКнинг шахсий карточкасида ДСИ томонидан камерал текширув ҳужжатларига асосан фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган сумма аниқланди. ХК бунга эътироз билдириб, СКнинг 138-моддаси 7 ва 9-қисмларига мувофиқ ДСИ тафовутларни аниқлаштириш учун талабнома юбориши лозимлигини айтган. ДСИда бунга жавобан СКнинг 138-моддаси 18-қисмига асосан улар ДСҚнинг кўрсатмасига биноан огоҳлантиришсиз қўшимча ҳисоблашга ҳақли эканликларини айтишган. ДСИ солиқ ҳисоботида хатолик аниқланганда, солиқ тўловчига талабнома юбормасдан камерал текширув ҳужжатига асосан қўшимча ҳисоблашга ҳақлими? далее...»» |