Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 44 / Солиқ солиш

Харсангтошдан солиқ ҳисоб-китоби

Корхонамиз ўзининг технологик жараёнида ўзимиз ишлаб чиқарадиган оҳакдан фойдаланади. Бунинг учун харсангтошлар бўйича майдалаш-саралаш участкамиз бор (бу тошларни ўзимиз тайёрлаймиз). Харсангтошни кейин шағалга майдалаймиз, у ҳам ўзимиз тайёрлаган материал ҳисобланади. Майдаланганда чиқитлар чиқади. Кейинроқ шағал оҳак ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга келиб тушади.

Тайёрланадиган харсангтош, шағал ва чиқитнинг бир қисмини шартнома нархларида тайёр маҳсулот сифатида сотамиз.

Қуйидаги мисолдан фойдаланиб, саволимга жавоб берсангиз.

Харсангтошни кавлаб олиш март ойида 10 000 м3ни ташкил этди (кавлаб олиш харажатлари – 150 000 000 сўм, 1 м3нинг ҳақиқатдаги таннархи – 15 000 сўм). Ўз эҳтиёжларимиз учун шағал олиш мақсадида бундан кейинги қайта ишлашга 8 000 м3 жўнатилди (8 000 х 15 000 сўм = 120 000 000 сўм), қолган
2 000 м3 шартнома нархи бўйича 21 500 сўм/1м3га сотилди
(2 000
х 21 500 сўм = 43 000 000 сўм).

Қайта ишлаш учун берилган 8 000 м3 тошдан 7 650 м3 шағал олинди, унинг ҳақиқатдаги таннархи 22 500 сўм/м3 ташкил этди (7 650 х 22 500 сўм = 172 125 000 сўм) ва  3 500 сўм/м3 нархида (350 х 3 500 сўм = 1 750 000 сўм/350 м3 чиқит олинди. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун оҳак олишга 5 150 м3 шағал
(5 150
х 22 500 сўм = 115 875 000 сўм) сарфланди; 1 200 м3 шағал 30 000 сўм/м3 шартнома нархи бўйича сотилди (1 200 х 30 000 сўм = 36 000 000 сўм), омборда 1 300 м3 шағал қолди. Олинган 350 м3 чиқит 1 м3 учун 5 200 сўм шартнома нархида сотилди (350 х 5 200 сўм = 1 820 000 сўм).

Мазкур ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани қандай қилиб тўғри белгилаш мумкин? Қуйидагиларнинг қайсилари солиқ солиш объекти ҳисобланади:

● фақат ҳақиқатдаги таннархи бўйича кавлаб олинган харсангтош ҳажми;

● кавлаб олишнинг ҳақиқатдаги қиймати бўйича ўз эҳтиёжлари учун кавлаб олинган харсангтош ҳажми ва ўртача қиймат бўйича реализация қилинган харсангтош ҳажми;

● ҳақиқатдаги қиймат бўйича қайта ишлашдан олинган шағал ва чиқит ҳажми ҳамда ўртача қиймат бўйича реализация қилинган шағал ва чиқит ҳажми?

 

        – Солиқ кодексининг (СК) 243-моддаси билан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар белгиланган. Улар қуйидагилардир:

ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар;

фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар.

 Кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир (СКнинг 244-моддаси). Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки бериш учун, шу жумладан текинга бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда бошқа эҳтиёжлар мақсадида ўз истеъмоли учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) ана шундай маҳсулот ҳисобланади. Тайёр маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Хатингиздан кўринадики, корхона харсангтош кавлаб олади. Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 14-иловага мувофиқ арраланадиган, харсангтош ва шағал учун тошларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган базага 3,8% миқдорида солиқ ставкалари белгиланган.

Шуни назарда тутиш лозимки, сиз кавлаб оладиган харсангтош кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхатига киради (Президентнинг 2.05.2011 йилдаги ПҚ-1524-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова).

Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти бўлиб харсангтошни кавлаб олиш ҳажми ҳисобланади. Харсангтошдан олинадиган шағал ва оҳак 14-иловада келтирилмаган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:

сиз бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реа­лизация қилган харсангтош ва шағал ҳажмидан солиқ кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот (харсангтош) ҳажмининг қийматидан ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилади. Ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот бўйича алоҳида, пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали аниқланади (СК 245-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари);

ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган харсангтош ва шағал ҳажми учун солиқ кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг – харсангтошнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади (СК 245-моддасининг олтинчи қисми)

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база 163 000 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

реализация қилинган маҳсулот бўйича –
43 000 минг сўм (2 000 х 21,5);

ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларида фойдаланилган маҳсулот бўйича – 120 000 минг сўм (8 000 х 15,0).

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2013 йилнинг мартида 6 194 минг сўмни ташкил қилди (163 000 х 3,8%).

Тошкент шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳажми ўртача 600 минг тонна, жумладан, хусусий ва коммунал секторники 450 минг тонна, корхона ва ташкилотларники 150 минг тоннани ташкил этади.

 

 

            Жавобларни “Norma Ekspert” мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2538 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика