Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 44 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 18 октябрдаги ҳолатига кўра

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У “Norma Ekspert” мутахассислари томонидан “Практическое налогообложение”(“Амалий солиқ солиш”) ва “Налоги: вопросы и ответы” (“Солиқлар: саволлар ва жавоблар”) электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

            БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Божхона кодексининг 103-моддасида товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишда тўланадиган қуйидаги божхона тўловлари белгиланган:

бож;

қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);

акциз солиғи;

божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан ва божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан фойдаланиш билан боғлиқ рухсатномаларни берганлик учун йиғимлар;

божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини берганлик, бундай аттестатни қайта расмийлаштирганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғимлар;

божхона расмийлаштируви учун божхона йиғими;

товарларни сақлаганлик учун божхона йиғими;

товарларни божхона кузатувига олганлик учун божхона йиғими;

дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ҳақ.

Божхона тўловларининг тўлиқ рўйхати Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 10-иловада келтирилган (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Товарларни экспорт қилишда қуйидагилар тўланмайди:

бож (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони);

агар товарлар экспорти улар ишлаб чиқарувчилари томонидан амалга оширилса, акциз солиғи, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно (Солиқ кодексининг (СК)
230-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди)
.

Товарларни хорижий валютада экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (СКнинг 212-моддаси).

Юридик шахслар учун божхона тўловлари бўйича имтиёзлар СКнинг 211, 230, 256-моддалари, “Бож тарифи тўғрисида”ги Қонун (29.08.1997 йилдаги 470-I-cон), Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги қарори (30.04.1999 йилдаги 204-сон), Президентнинг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Қуйида товарлар импорт қилинганда айрим корхоналарга ва фаолият тури ёки олиб кирилаётган товарлар мақсадидан келиб чиқиб, тақдим этилган имтиёзлар келтирилади*.

*Божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати “Практическое налогообложение” (“Амалий солиқ солиш”), “Экспортно-импортные операции” (“Экспорт-импорт операциялари”) ва “Налоги: вопросы и ответы” (“Солиқлар: саволлар ва жавоблар”) электрон маълумотнома тизимларида келтирилган.

 

           Давоми. Боши “СБХ”нинг 27.08.2013 йилдаги 34 (994), 3.09.2013 йилдаги 35 (995), 10.09.2013 йилдаги 36 (996), 17.09.2013 йилдаги 37 (997), 24.09.2013 йилдаги 38 (998), 1.10.2013 йилдаги 39 (999) ва 29.10.2013 йилдаги 43 (1003)-сонларида.

 

 

Корхоналар,

ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

технологик жиҲоз, бутловчи буюмлар ва эҲтиёт Қисмларни импорт Қилишда БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ

 

Импортчи корхоналар

 

ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар (агар уларни етказиб бериш технологик жиҳозларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса)

 

Бож ва ҚҚС тўлашдан озод этилади

 

 

29.08.1997 йилдаги 470-I-сон Қонуннинг 33-моддаси биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошиси;

 

СК 211-моддаси биринчи қисмининг 7-банди.

 

У олиб кирилган пайтдан бошлаб  3 йил мобайнида жиҳоз реализацияга ёки экспортга бепул берилган тақдирда, имтиёзнинг амал қилиши у бўйича божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланиши билан бирга бекор қилинади

Импорт қилувчи корхоналар

 

ВМнинг 17.12.2012 йилдаги 843-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган ўрнатилган технологик жиҳозга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармонининг 10-банди

 

Импорт қилувчи корхоналар

 

ВМнинг 4.09.2012 йилдаги 585-ф-сон Фармойишига 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича технологик жиҳоз, унга эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ингредиентлар ва компонентлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона йиғимлари бундан мустасно)

 

 1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарорининг 11-банди

 

Кўргазма-савдоларда иштирок этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги учун; кўргазма-савдоларда иштирок этиш мақсадида республика агросаноат комплекси учун, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган шартномаларни бажариш доирасида

мини-технологиялар ва ихчам ускуналар олиб келувчи компаниялар

Қишлоқ хўжалиги ва агросаноат комплекси учун олиб кириладиган

мини-технологиялар ва ихчам ускуналар

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

Импорт чоғида

 

Президентнинг 24.08.2006 йилдаги ПҚ-449-сон қарорининг 7-банди;

 

ВМнинг 31.03.2010 йилдаги 60-сон қарорининг 7-банди

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ УЧУН БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ

 

“Ўзбекенгилсаноат” ДАК корхоналари

 

ВМнинг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарорига  4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олиб кириладиган химикатлар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материаллар

 

Бўшайдиган маблағлардан тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланиш шарти билан бож тўлашдан озод этилади

 

1.01.2016 йилгача

 

ВМнинг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарорининг 6-банди;

 

Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарорининг 1-банди

Синаш лабораторияларига эга корхоналар

 

Белгиланган рўйхат бўйича лаборатория тадқиқотлари ва маҳсулотни тестлашда фойдаланиладиган олиб кириладиган технологик жиҳозлар, уларга бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар (уларнинг етказиб берилиши технологик жиҳозни етказиб беришга доир шартномада назарда тутилган тақдирда)

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

22.07.2004 йилдан

 

ВМнинг 22.07.2004 йилдаги  349-сон қарорининг 5-банди

 

Банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган олиб кириладиган хом ашё, сарфланадиган ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензиялар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2014 йилгача

 

Президентнинг 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон қарорининг 1-банди

 

Омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

ВМнинг 22.07.2008 йилдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб кириладиган омухта ем ишлаб чиқариш учун компонентлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2014 йилгача

 

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

“Женерал Моторс Ўзбекистон” ЁАЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик ускуналар, материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорига 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олиб кириладиган товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

21.02.2008 йилдан 5 йилга.

“Женерал Моторс Ўзбекистон” ЁАЖ томонидан Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорига 2-иловага биноан жадвал бўйича автомобилнинг янги моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган пайтдан бошлаб имтиёзнинг қўлланилиши унинг 31.12.2017 йилгача амал қилиши муддати тугаши билан яна 5 йилга узайтирилади

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорининг 8-банди

 

“Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон” ЁАЖнинг куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

ВМнинг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар ва ҳажмларда олиб кириладиган товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

 

Президентнинг 16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарори  4-банди

 

Қуйидагиларга мувофиқ рўйхатлар бўйича Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга оширилаётган корхоналар: Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга (ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон қарорига 2-иловада ҳамда 28.08.2013 йилдаги 237-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган Дастурдан чиқариб ташланганларидан  ташқари);

 

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорига 2-иловага (имтиёз Дастурни амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус комиссия қарорларига биноан лойиҳалар экспертизадан ўтказилгандан кейин қўлланилади);

 

ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон  ва 28.08.2013 йилдаги 237-сон қарорларига 1-иловаларга

Олиб кириладиган технологик жиҳозлар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнда фойдаланиладиган компонентлар

 

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтириш шарти билан божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилгача

 

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-банди;

 

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорининг 3-банди;

 

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорининг 5-банди.

 

Имтиёз фақатгина маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларнинг тасдиқланган ҳажми доирасида қўлланилади. 2013 йилги маҳсулот ҳажмлари ВМнинг 18.01.2013 йилдаги 12-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 1-иловага биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар

 

ВМнинг 4.09.2012 йилдаги 585-ф-сон Фармойишига 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олиб кириладиган жиҳозлар, бутловчи буюмлар, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар

 

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтириш шарти билан божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилгача

 

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни импорт қилувчи корхоналар

 

Олиб кириладиган:

 дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) буюмлари;

 ИВ, МВ, ТИАИСВ, ДБҚ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан тасдиқланган рўйхат (АВ томонидан 8.05.2009 йилда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун хом ашё, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚ қарори билан тасдиқланган рўйхат (АВ томонидан 22.08.2013 йилдаги 2502-сон) бўйича ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё

ҚҚС тўлашдан озод этилади

 

 

СК 211-моддасининг 6-банди.

 

Имтиёз ВМнинг 25.02.2011 йилдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган олиб кириладиган тайёр дори воситаларига қўлланилмайди

2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастур ҳамда Ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда иштирок этувчи корхоналар

 

ВМ томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кўрсатилган Дастурларга киритилган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган жиҳозлар, материаллар ва бутловчи буюмлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 15.12.2010 йилдаги ПҚ-1442-сон қарорининг 9-банди;

 

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорининг 5-банди

2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишда иштирок этувчи корхоналар

 

Дастур доирасида олиб кириладиган, ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ республикада ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ва омбор асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва материаллар, ортиш ва тушириш техникаси

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 105-сон қарорининг 5-банди

 

2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини амалга оширишда иштирок этувчи корхоналар

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 22.11.2012 йилдаги ПҚ-1856-сон қарорининг 7-банди

 

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиҚувчи корхоналар учун БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ

 

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2017 йилгача

 

Президентнинг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорининг 4-банди

 

ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА, шунингдек алоҲида лойиҲалар ва дастурлар доирасида таҚдим этиладиган БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ

 

Импорт қилувчи корхоналар

 

ЎзР ВМнинг 7.07.2003 йилдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб кириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч

 

Бож ва ҚҚС тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилгача

 

ВМнинг 7.07.2003 йилдаги 305-сон қарорининг 1-банди;

СК 211-моддасининг 11-банди

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

Импорт қилувчи корхоналар

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар ва ҳажмлар бўйича олиб кириладиган “Женерал Моторс Пауэртрейн-Ўзбекистон”нинг куч агрегатларини ишлаб чиқариш бўйича завод учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар ва муҳандислик таъминоти объектлари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

Қурилиш даврида

 

Президентнинг 16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорининг 4-банди 

 

Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жойларни қайта режалаштириш, безаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қуришни амалга оширувчи янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қуриш ташкилотлари

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизация воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2014 йилгача

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда
2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда
2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

“Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар

 

ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 2.05.2008 йилдаги ПҚ-855-сон қарорининг 7-банди

 

“Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар.

 

Имтиёз ЎзРнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарларга татбиқ этилади

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2009-2014 йиллар

 

ВМнинг 20.03.2009 йилдаги 79-сон қарорининг  9-банди

 

“Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар

 

Инвестиция даврида лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар  ва транспорт воситалари.

 

Имтиёз ЎзРнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарларга татбиқ этилади

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

2009-2014 йиллар

 

Президентнинг 10.08.2009 йилдаги ПҚ-1172-сон қарорининг 8-банди

 

“Дамхўжа минтақалараро сув қувурини унга Навоий ва Бухоро вилояти туман марказларини улаган ҳолда модернизациялаш. Термиз шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ОТБ қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар  ва транспорт воситалари.

 

Имтиёз, шунингдек, ЎзРнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарларга татбиқ этилади

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

2010-2014 йиллар

 

Президентнинг 16.04.2010 йилдаги ПҚ-1324-сон қарорининг 11-банди

 

2011-2015 йилларда Андижон вилояти тураржой массивлари учун коммунал инфратузилмани илдам ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича Дастурга киритилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ва жиҳозлар

 

Дастурга киритилган чора-тадбирларни мақсадли молиялаш шарти билан божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2015 йилгача

 

Президентнинг 18.06.2010 йилда ПҚ-1355-сон қарорининг 10-банди

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

“Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизимини барпо этиш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган  рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида  олиб кириладиган жиҳозлар ва махсус техника, шу жумладан бутловчи буюмлар, сарфланадиган материаллар ва эҳтиёт қисмлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

ВМнинг 23.06.2010 йилдаги 122-сон қарорининг 11-банди

 

“2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш Дастури”ни амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 21.12.2010 йилда ПҚ-1446-сон қарорининг 5-банди

 

“Толимаржон ИЭСда очиқ тақсимлаш қурилмаси 500 кВ бўлган Толимаржон ИЭС - “Сўғдиёна” ПС оралиғидаги 500 кВ ЮВЛ қурилиши” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

2011-2015 йиллар

 

Президентнинг 27.08.2011 йилдаги ПҚ-1609-сон қарорининг 8-банди

 

Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги

чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда иштирок этувчи корхоналар

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилган Фарғона шаҳрининг  ижтимоий инфраструктура объектлари ва инженер-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашда фойдаланиладиган ускуналар, материаллар ва

жиҳозлар

Бўшайдиган маблағлар Дастурда назарда тутилган тадбирларни қўшимча молиялаштиришга мақсадли тартибда йўналтирилиши билан божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 15.11.2011 йилдаги ПҚ-1641-сон қарорининг 8-банди

 

“4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала, автойўлини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Саудия тараққиёт фонди ва Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармасининг жалб қилинаётган қарз маблағлари ҳисобига лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 28.12.2011 йилдаги ПҚ-1671-сон қарорининг 5-банди

 

“Андижон шаҳри канализация тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш. Жиззах ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни яхшилаш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ОТБ қарзи ҳисобига лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари.

 

Имтиёз ЎзРнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарларга татбиқ этилади

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2016 йиллар

 

Президентнинг 15.02.2012 йилдаги ПҚ-1707-сон қарорининг 11-банди

 

“Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситалари.

 

Имтиёз ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган “Ўзбекистон темир йўллари“ ДАТК маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситаларига татбиқ этилади

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2017 йиллар

 

Президентнинг 21.02.2012 йилдаги ПҚ-1712-сон қарорининг 6-банди

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

“Пойтахт қурилиш ва хизмат” ДУК, “Тошгипрогор” ОАЖ, “Трест 12” ОАЖ ва уларнинг ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Тошкент шаҳрида юқори тоифадаги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун олиб кириладиган жиҳозлар, қурилиш техникаси, қурилиш материаллари ва бутловчи буюмлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

2012-2013 йиллар

 

Президентнинг 1.03.2012 йилдаги  ПҚ-1719-сон қарорининг 10-банди

 

Президентнинг 4.04.2012 йилдаги ПҚ-1735-сон қарорига иловада кўрсатилган буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича Устюрт ГККнинг ташқи инфратузилма объектларини қуриш учун олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган жиҳозлар, материаллар ва бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.08.2015 йилгача

 

Президентнинг 4.04.2012 йилдаги  ПҚ-1735-сон қарорининг 9-банди

 

“Қамчиқ довонидан ўтадиган 116-190 км участкасидаги А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситалари.

 

Имтиёз ЎзРнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарларга татбиқ этилади

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2014 йиллар

 

Президентнинг 12.06.2012 йилдаги ПҚ-1773-сон қарорининг 6-банди

 

“Электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш  ва истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Бухоро, Жиззах, Самарқанд вилоятлари 0,4 кВ истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар.

 

Имтиёз “Ўзбекэнерго” ДАКнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва транспорт воситаларига  татбиқ этилади

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 2.08.2012 йилдаги ПҚ-1795-сон қарорининг 5-банди

 

“Тошкент иссиқлик электр станциясида  370 МВт кувватдаги буғ-газ қурилмасини барпо этиш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоблар, махсус транспорт воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

Тузилган шартноманинг амал қилиш даврида

 

ВМнинг 16.10.2012 йилдаги 293-сон қарорининг  12-банди

 

Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, Хоразм вилоятини ободонлаштириш ва аҳолисини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш дастурини  амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Дастур чора-тадбирларига киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашда фойдаланиш учун олиб кириладиган, ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва жиҳозлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2018 йилгача

 

Президентнинг 6.12.2012 йилдаги ПҚ-1874-сон қарорининг 10-банди

 

Импортчи корхоналар

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича “Поп” мультимодал логистика маркази инфратузилмасини барпо этиш  доирасида олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2014 йилгача

 

ВМнинг 26.02.2013 йилдаги 56-сон қарорининг  10-банди

 

Эксимбанк (ХХР) қарзи  ва “Ўзбекэнерго” ДАК “Ангрен ИЭС” ОАЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан

“Ангрен ИЭСда кули кўп кўмирни ёқиш учун иссиқлик олиш тизими билан қуввати 130-150 МВт бўлган энергоблокни қуриш” лойиҳасини

амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ВМ томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича сотиб олинадиган ва олиб кириладиган ускуналар ва уларнинг тегишли ёрдамчи блоклари, уларга бутловчи буюмлар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, асбоблар ва махсус транспорт воситалари

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.06.2016 йилгача

 

Президентнинг 5.03.2013 йилдаги ПҚ-1931-сон қарорининг 10-банди

 

*

Корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти,

уни қўллаш шартлари

Имтиёз тури

 

Имтиёзнинг амал

қилиш муддати

Изоҳ

 

“Электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш ва истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари 0,4 кВ истеъмолчилари томонидан

электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТТБ қарзи ҳисобига сотиб олинадиган товарлар.

 

Имтиёз “Ўзбекэнерго” ДАКнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (шу жумладан транспорт воситаларига) татбиқ этилади

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 20.05.2013 йилдаги ПҚ-1969-сон қарорининг 5-банди

 

“Регионал автомобиль йўлларини ривожлантириш. 3-фаза” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ва лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб кириладиган, ЎзРда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва транспорт воситалари.

 

Имтиёз ЎзРнинг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарларга татбиқ этилади

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2013-2015 йиллар

 

Президентнинг 7.06.2013 йилдаги ПҚ-1981-сон қарорининг 8-банди

 

Импортчи корхоналар

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази биносини қуриш учун олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ва конструкциялар, шунингдек Спорт тиббиёти марказининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт анжомлари ва жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва унинг учун сарфланадиган материаллар

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.01.2016 йилгача

 

Президентнинг 3.07.2013 йилдаги ПҚ-1994-сон қарорининг 9-банди

 

“Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТУ кредити ва ЎзРнинг маблағлари ҳисобига, ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича сотиб олинадиган товарлар

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2013-2017 йиллар

 

Президентнинг 15.07.2013 йилдаги ПҚ-2001-сон қарорининг 9-банди

 

“Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш” лойиҳасини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида унда иштирок этувчи қурилиш пудрат ташкилотларини жиҳозлаш учун

 ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича харид қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган  махсус транспорт воситалари ва йўл-қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, шунингдек махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналар

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно)

 

1.06.2013 йилдан 30.06.2016 йилгача

 

Президентнинг 18.06.2013 йилдаги ПҚ-1985-сон қарорининг 12-банди

 

2013-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурини амалга оширишда  иштирок этувчи корхоналар 

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Дастур доирасида назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар

 

 

Божхона тўловларини тўлашдан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Бўшайдиган маблағлар Дастур доирасида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга доир бошқа тадбирларни молиялаштиришга мақсадли тартибда йўналтирилади

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

ВМнинг 20.09.2013 йилдаги 259-сон қарорининг  6-банди.

 

Четдан келтириладиган товарлардан белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланилган тақдирда, бўшаб қоладиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади.

           Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 18 октябрдаги ҳолатига кўра

Охири бор.

 

Прочитано: 6037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика