Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 44 / Устуворликлар

Мамлакатимизнинг юқори ўсиш суръатлари

 

Аввал хабар берганимиздек, 22 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасини 2013 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари чиқарилиб, жорий йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини мувофаққиятли бажариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган якунлар шундан далолат берадики, Президентимиз Ислом Каримов томонидан шу йил 18 январда бўлиб ўтган Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш жорий йилнинг тўққиз ойида макроиқтисодий мувозанатни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлашни таъминлашда муҳим омил бўлди.

 

 

2013 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот 8,1 фоизга ўсди. Бунга, аввало, мамлакатимиз иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш бўйича саноат ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш ва таркибини диверсификациялаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ҳамда яхлит йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини яратишга қаратилган ўрта муддатли комплекс дастурларни амалга ошириш ҳисобидан эришилди.

Иқтисодиётдаги ижобий ўсиш суръатлари макроиқтисодий мувозанат чоралари билан қўллаб-қувватланди. Бу инфляция даражасининг пастлиги, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицити ва ташқи савдо балансининг ижобий сальдосини (1 миллиард доллардан зиёд) таъминлади.

2013 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари

(2012 йилнинг шу даврига нисбатанфоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар

 

Ўсиш
суръатлари

 

Ялпи ички маҳсулот

 

108,1

 

Саноат маҳсулотлари

 

109,4

 

Истеъмол товарлари

 

115,9

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

 

106,8

 

Қурилиш ишлари ҳажми

 

119,2

 

Чакана савдо айланмаси

 

114,7

 

Пуллик хизматлар  

 

113,0

 

Жами хизматлар   

 

112,4

 

 

Ишлаб чиқаришларни диверсификация қилиш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини техник ва технологик янгилаш, модернизациялашни жадаллаштириш ҳамда унинг кўламини кенгайтириш

Жорий йил бошидан буён қарийб 2,2 мингта ишлаб чиқариш объекти, жумладан, енгил саноат ва тўқимачилик тармоғида 664, озиқ-овқат саноатида 612, қурилиш материаллари саноатида 471, ёғочни қайта ишлаш саноатида 136, машинасозликда 33, кимё саноатида 18 ва бошқа тармоқларда 260 объект фойдаланишга топширилди.

Маҳсулотлар таннархини ўртача 11 фоизга камайтиришга эришилди.

Машинасозлик ва металлга ишлов бериш (124,7 фоиз), қурилиш материаллари (112,1 фоиз), енгил (115,3 фоиз) ва озиқ-овқат саноати (108,6 фоиз) каби тармоқлар жадал ривожланди.

Саноат ишлаб чиқариши умумий таркибида уларнинг улуши 2012 йилнинг тўққиз ойидаги 47,4 фоиз ўрнига 51,4 фоизга ўсди. Автомобиллар, тракторлар, ғалла ўрадиган машиналар, ип-газлама, трикотаж буюмлар ва бошқа юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш сезиларли даражада кўпайди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналарга технологик ускуналар харид қилиш ҳамда айланма капиталини тўлдириш учун қиймати 2 триллион сўмдан ортиқ  (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 133,6 фоиз) кредитлар тақдим этилди. Бу эса истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини 15,9, жумладан, озиқ-овқат 9 фоиз ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 21,3 фоизга ошириш имконини берди.

1089 маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича қиймати қарийб 8,7 триллион сўмлик ёки 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баравар кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди. Натижада импорт ўрнини босиш бўйича ҳисоблаб чиқилган самара қарийб 2 марта кўпайди ва 4 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилди.

2013 йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 469 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди. Бу борада ҳудудлардаги корхоналарнинг мамлакатимиз умумий экспорт ҳажмидаги улуши икки бараварга оширилди.

Бунинг натижасида товар ва хизматлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди.

Шу билан бирга, 260 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот, жумладан, юк автомобиллари, қувват узатиш агрегатлари, двигатель ва автомобиль таркибий қисмлари,  пахмоқ ва шойи газлама, ва бошқа кўплаб маҳсулотлар экспортга етказиб берилди.

Товар-хом ашё биржасининг биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларидаги умумий айланма ҳажми 24,4 фоизга ўсди. Кўргазма-ярмарка ва кимошди савдоларида кичик бизнес субъектлари томонидан тузилган битимлар ҳажми 1,9 триллион сўмни ёки умумий биржа айланмаси ҳажмининг 36,8 фоизини ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан қиймати 625,5 миллиард сўмлик маҳсулот сотилди ва бу умумий биржа айланмаси ҳажмининг 12,1 фоизини ташкил қилди.

2012 йилнинг шу даврига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,4 фоизга, уларнинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши эса 49,6 фоиздан 49,9 фоизга ўсди.

 

Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларининг муҳим шарти ҳамда манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва зарур ишбилармонлик муҳитини шакллантириш

Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажми 19,3 триллион сўмни ташкил қилди ва қиёсий нархларда 12,5 фоизга ошди. Капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 63 фоизи ишлаб чиқариш мақсадларига йўналтирилди.

2012 йилнинг шу даврига нисбатан инвестициялар ҳажми бюджетдан ташқари жамғармалар маблағи ҳисобидан 32,6 фоиз, аҳоли маблағлари эвазига 22,8 фоиз, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлар ҳисобидан 14,9 фоизга кўпайди. Бунда ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 24,7 фоизини аҳоли маблағлари ташкил қилди ва бу унинг юқори инвестициявий фаоллигининг ифодасидир.

Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмини 12,4 фоизга ошириш имконини берди ва бу кўрсаткич
1 812,1 миллион долларни ташкил қилди.

 

Йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини  жадал ривожлантириш

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича 633,4 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди.

Умумий узунлиги 318 километр автомобиль йўлини, шу жумладан, Тошкент–Ўш автойўлининг 15 километр, Тошкент айланма йўли янги йўналишининг 8 километри, Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов автойўлининг 130 километрини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари якунланди.

182 километр темир йўл қайта тикланди, 414 юк ва 23 йўловчи ташиш вагонлари тайёрланди. Мароқанд–Қарши ва Қарши–Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги Ангрен–Поп темир йўл линиясини қуриш ишлари давом этмоқда.

 

Қишлоқ хўжалигини техник ва технологик янгилаш

Ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини техник ва технологик янгилашга оид фаол чоралар кўрилди. Хусусан, 731,9 километр коллекторлар, 57,6 километр ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари, битта мелиорация насос станцияси ва 42 мелио­рация қудуғини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланди. 10,4 минг километр хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда 468 мелиорация қудуғини таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан буён 4,9 минг гектар майдонда янги боғлар, 3,3 минг гектарда интенсив боғлар, 4,8 минг гектар ерда токзорлар яратилди. 5,7 минг гектар майдондаги боғлар ва 3,8 минг гектар токзорлар тикланди. Аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларидаги 384 гектар майдонда 22,7 минг иссиқхона ташкил қилинди.

2013 йилнинг тўққиз ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 7,1 миллион тонна бошоқли экинлар (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоиз), 6 миллион тоннадан зиёд сабзавот (111,3 фоиз), 1,5 миллион тонна мева (110,8 фоиз), 1,7 миллион тонна картошка (110,6 фоиз), 1,1 миллион тонна полиз экинлари (109,3 фоиз) ва қарийб 1 миллион тонна узум (111,9 фоиз) етиштирилди. 1,4 миллион тонна мева-сабзавот (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп), жумладан, 890,6 минг тонна сабзавот, 283,3 минг тонна мева ва 212 минг тонна узум қайта ишланди.

Ҳисобот даври якунлари бўйича йирик шохли қорамоллар умумий сони 4,8 фоизга ўсиб, 10,4 миллион бошга етди, гўшт етиштириш ҳажми 7 фоиз, сут – 7,1 фоиз, тухум 14,3 фоизга ошди.

 

Кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва максимал қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш

Йил бошидан буён 21,2 мингта янги кичик бизнес субъектини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил қилиш, кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 15,2 фоизга ошириш имконини берди. Ҳисобот даврида энг кўп кичик бизнес субъектлари савдо ва умумий овқатланиш соҳасида (умумий соннинг 29,1 фоизи), саноат (28,7 фоиз) ва қурилиш  тармоғида (10,4 фоиз) ташкил қилинди.

Хусусий сектор субъектларига қиймати 26,9 миллиард сўмлик 67 давлат активи сотилди, фойдаланилмаётган 21,8 мингта давлат мулки объекти ижарага берилди.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 5,6 триллион сўм миқдорида (жумладан, 1,1 триллион сўмлик микрокредитлар) ёки 1,3 баробар кўп кредитлар берилди. Шунингдек, халқаро молия институтлари кредит линиялари доирасида 116,6 миллион доллар миқдоридаги маблағлар ажратилди.

Кичик бизнес субъектларидан давлат харидлари ҳажми жорий йилнинг тўққиз ойида 280,4 миллиард сўмни ёки электрон савдолар орқали амалга ошириладиган давлат харидлари умумий ҳажмининг 92,3 фоизини ташкил қилди. Кичик бизнес субъектларининг умумий сони биржа савдолари иштирокчилари умумий сонининг 82,9 фоизини ташкил этди.

Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг контактсиз электрон шакллари жорий этилиши натижасида ҳисобот даврида божхона юк декларацияларининг 20 фоизи электрон услубда расмийлаштирилди, 660 дан зиёд даъво аризалари ва тақдимномалар Олий хўжалик суди томонидан электрон шаклда кўриб чиқилди.

Ялпи ички маҳсулотда кичик бизнеснинг улуши 51,2 фоиз (2012 йилнинг 9 ойида 51,0 фоиз), саноатда 23,3 фоиз (22,3 фоиз), бандликда 75,6 фоиз (75,1 фоиз), экспортда 19,1 фоизни (13,5 фоиз) ташкил этди.

833,4 мингта иш ўрни, шу жумладан, қишлоқ туманларида 488 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

 

Аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини муттасил оширишни таъминлаш

Мамлакатимизда аҳоли бандлиги 2,5 фоиз, иш ҳақи 17,3 фоиз, пенсиялар ўртача ҳажми 27,8, аҳолининг жами реал даромади 15,9 фоизга ошди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш дастурига мувофиқ ҳисобот даврида қиймати 1,2 триллион сўм ҳажмдаги инвестициялар ўзлаштирилди, 5,5 мингта уй фойдаланишга топширилди. Республика бўйича 8,4 миллион квадрат метр (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,1 фоиз), шу жумладан, қишлоқ жойларда 6,3 мил­лион квад­рат метр уй-жой (115,2 фоиз) фойдаланишга топширилди.

Аҳолининг сифатли ичимлик сувидан фойдаланишини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида еттита лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда ва бу борада 74,3 миллион доллар ўзлаштирилди. Бунинг натижасида 2 минг километрдан ортиқ (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 114,6 фоиз), шу жумладан, қишлоқ жойларда 1,9 минг километр (118,5 фоиз) сув қувурлари тармоғи ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат статистика қўмитаси

маълумотлари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика