Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 43 / Тадбиркор ён дафтарига

Cолиқ тўловчининг тақвими

   ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (соатларда):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида – 168

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида – 172

36 соатли иш ҳафтасида – 156

 

  ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

 5 кунлик иш ҳафтасида – 21

 6 кунлик иш ҳафтасида – 26

 

     3 НОЯБРЬ

2013 йил октябрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2013 йил октябрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

 

       5 НОЯБРЬ

2013 йилнинг октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм).

 

 

       9 НОЯБРЬ

2013 йилнинг III чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди).

 

 

       10 НОЯБРЬ

2013 йилнинг октябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди);

2013 йилнинг ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*

(Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм);

2013 йилнинг ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**

(Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2013 йилнинг ноябрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни***

(Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2013 йил октябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар).

 

       13 НОЯБРЬ

2013 йил ноябрь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2013 йил ноябрь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

    14 НОЯБРЬ

2013 йилнинг октябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди).

 

2013 йилнинг IV чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****

(Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар).

Солиқ тўловчининг тақвими - “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Norma” МЧЖ ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

 

   15 НОЯБРЬ

2013 йилнинг октябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида» қарорининг 2-банди).

 

    23 НОЯБРЬ

2013 йил ноябрь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2013 йил ноябрь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

    24 НОЯБРЬ

2013 йил октябрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари);

2013 йилнинг октябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари).

 

 

           *Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Респуб­ликаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

**Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

***Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.

****Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини қуйидаги муддатларда тўлайдилар:

1 июлга қадар – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;

1 сентябрга қадар – йиллик сумманинг 30 фоизи;

1 декабрга қадар – солиқнинг қолган суммаси.

*****Бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар ва жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

******Солиқни ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

*******Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

********Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

           Тошкентда бўлиб ўтган IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 40 дан зиёд мамлакатдан пахта ва тўқимачилик компанияларининг мингдан ортиқ вакили иштирок этди.

 

 

 

       25 НОЯБРЬ

2013 йилнинг октябрь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди);

2013 йилнинг ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*

(Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни******;

(Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни******

(Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни******

(Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм); 

2013 йилнинг октябрь ойи учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди);        

           2013 йилнинг октябрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*)

(Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм); 

2013 йилнинг октябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)

(Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм);

2013 йилнинг октябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм);

 

 

 

 

 

       30 НОЯБРЬ

2013 йил учун ягона ер солиғининг қолган суммасини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм);

2013 йил учун ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғининг қолган суммасини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 286-модда, учинчи қисм).

Прочитано: 2817 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика