Кичик корхона ўзи кўрсатган хизматлар экспортидан келиб тушадиган валютани мажбурий сотишдан озод қилинган. I чоракда у маълумот учун ДСИга тақдим этиш назарда тутилган, мажбурий сотиладиган валюта суммаси ҳисоб-китобини топширмади.
Бу кичик корхона ва унинг директорига қандай хавф туғдириши мумкин?
– “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон) 5-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ солиқ инспекцияси юридик шахсга мазкур ҳисоб-китобни тақдим этиш талабини юборишга ҳақли. Солиқ кодекси 32-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра мазкур талабни ташкилот бажариши шарт, акс ҳолда директорга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 198-моддасининг биринчи қисми). Маъмурий жазо қўллангандан кейин ДСИ талабига кўра мазкур ҳисоб-китобни такроран тақдим этмаганлик учун ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинади (МЖТК 198-моддасининг иккинчи қисми).
Артём МОКШИН,
“Norma” эксперт юридик хизматининг раҳбари.