Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 43 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад

 

 

 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 10 октябрдаги ҳолатига кўра.

 

 

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Налоги: вопросы и ответы» («Солиқлар: саволлар ва жавоблар») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

 

 

Жисмоний шахслар учун  солиқлар,

йиғимлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар

Жисмоний шахс қуйидагиларнинг тўловчиси бўлиши мумкин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини – агар юридик ва жисмоний шахслардан Солиқ кодексининг (СК) 172–178-моддаларида кўрсатилган даромадларни олса (СКнинг 167-моддаси);

Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини – агар меҳнат шартномаси бўйича ишласа ёки фуқаролик–ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажариб, хизматларни кўрсатиб,  СКнинг 172–175-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишида даромадлар олса (СКнинг 305, 307-моддалари);

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, агар мулкида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар бўлса  (СКнинг 272, 273-моддалари);

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини, агар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланадиган  ер участкаларига эга бўлса (СКнинг 287-моддаси);

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни (СКнинг 321-моддаси);

божхона тўловларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда ёки тижорат мақсадларида товарларни импорт қилганда.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг 179, 180, 181-моддаларида ва бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Ушбу имтиёзлар:

жисмоний шахсларнинг айрим тоифаларини солиқ тўлашдан ёки айрим турдаги даромадларидан солиқ тўлашдан тўлиқ озод этиш;

солиқ тўлашдан қисман, яъни даромадлар олинган ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида озод қилиш;

солиқнинг энг кам ставкаларини қўллаш (масалан, мол-мулкни ижарага беришдан, кўчмас мулкни реализация қилишдан даромадларга, туман коэффициентлари бўйича қўшимча тўловлар ва бошқаларга) кўринишида тақдим этилади.

Фуқароларнинг айрим тоифаларига мол-мулк солиғи, ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг
275-моддасида, ер солиғи бўйича – СКнинг 290-моддасида белгиланган.

 

 

 

           Давоми. Боши «СБХ»нинг 27.08.2013 йилдаги 34 (994), 3.09.2013 йилдаги 35 (995), 10.09.2013 йилдаги 36 (996), 17.09.2013 йилдаги 37 (997), 24.09.2013 йилдаги 38 (998) ва 1.10.2013 йилдаги 39 (999)-сонларида.

Имтиёзлар бериладиган шахслар

 

Солиқлар

турлари

Имтиёз тури

 

Асос

 

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар, уруш ногиронлари ёхуд 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган бошқа ногиронлар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилган бошқа ногиронлар.

 

Имтиёз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилгани тўғрисида гувоҳномаси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчаси, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланганларнинг орден дафтарчаси асосида, уруш ногиронларига – уруш ногиронининг тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси, бошқа ногиронларга – имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги ногироннинг гувоҳномаси асосида тақдим этилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди

 

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар.

 

Имтиёз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилгани тўғрисида гувоҳномаси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчаси, орден дафтарчаси асосида ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида тақдим этилади

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

 

Хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941–1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари.

 

Имтиёз уруш қатнашчисининг гувоҳномаси асосида, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентра­цион лагерларнинг собиқ ёш тутқунларига эса – имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди

 

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1 ва 2-иловаларда кўрсатиб ўтилган уларга тенглаштирилган шахслар.

 

Имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Ленинград шаҳрида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача қамал даврида ишлаган фуқаролар.

 

Имтиёз ушбу шахслар қамал даврида Ленинград шаҳри корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди

 

Ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар.

 

Имтиёз ногироннинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди

 

Болаликдан ногирон бўлиб қолганлар.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди

 

I ва II гуруҳ ногиронлари.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди

 

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

 

 

*

Имтиёзлар бериладиган шахслар

 

Солиқлар

турлари

Имтиёз тури

 

Асос

 

Ўн ва ундан ортиқ боласи бор аёллар.

 

Имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди

 

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Собиқ СССРни, ЎзР конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбурият­ларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота–оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).

 

Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги қўмитаси ёки ИИВнинг, шунингдек ЎзР Мудофаа вазирлиги, МХХ ёхуд ИИВнинг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, ЎзР конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди

 

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

 

Хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар.

 

Имтиёз имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ёки собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги қўмитаси ёки ИИВ, шунингдек ЎзР Мудофаа вазирлиги, МХХ ёхуд ИИВ мудофаа ишлари бўйича бўлимлари, ҳарбий қисмлари, ҳарбий-ўқув юртлари, корхоналари, муассасалари ёки ташкилотларининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди

 

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар.

 

Имтиёз ТМЭКнинг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш қатнашчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган, имтиёз берилиши учун асос бўлувчи бошқа ҳужжатлар асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди

 

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахслар).

 

Имтиёз ТМЭКнинг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли давлат органлари томонидан берилган бошқа ҳужжатлар асосида берилади

Мол–мулк солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

 

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар.

 

Имтиёз ҳар бир бола учун Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг
10-банди

 

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар.

 

Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг
11-банди

 

Болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида эса – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромад солиғи тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси иккинчи қисмининг
12-банди

 

Пенсионерлар.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади

Мол–мулк солиғи

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида (умумий майдоннинг 60 кв.метри) солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 275-моддаси биринчи қисмининг 5-банди

 

*

Имтиёзлар бериладиган шахслар

 

Солиқлар

турлари

Имтиёз тури

 

Асос

 

Ёлғиз пенсионерлар.

 

Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионер солиқ солиш мақсадида ёлғиз пенсионер деб тушунилади.

 

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 5-банди

 

Яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

 

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар.

 

Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

 

Имтиёз Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

 

Шахсий пенсия тайинланган шахслар

 

Ер солиғи

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 8-банди

 

Кўчириб келтирилган фуқаролар

 

Ер солиғи

 

Улар келиб жойлашган ер участкаси бўйича у берилган пайтдан эътиборан 5 йил муддатга солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 9-банди

 

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган жисмоний шахслар

 

Ер солиғи

 

Нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича – ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан 2 йил муддатга солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 290-моддаси биринчи қисмининг 10-банди

 

Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

ЎзРдаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

 

Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

ЎзРдаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

 

Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Кўрсатиб ўтилган шахслар хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса ёки ЎзРда доимий яшамаса

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Кўрсатиб ўтилган шахслар хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

 

Халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг мансабдор шахслари – агар улар ЎзР фуқароси бўлмаса

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 5-банди

 

ЎзР мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, МХХнинг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

 

Прокуратура органларининг даража унвонларига эга бўлган ходимлари

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан олган даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

 

Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган шахслар

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 180-моддаси биринчи қисмининг 8-банди

 

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёллар.

 

Ишлар рўйхати ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар 1-рўйхатининг III қисми ва 2-рўйхатининг I қисмида кўрсатилган

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Уларнинг даромадларидан солиқ олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим

 

СК 181-моддасининг иккинчи қисми

 

*

Имтиёзлар бериладиган шахслар

 

Солиқлар

турлари

Имтиёз тури

 

Асос

 

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастури доирасида уй-жойлар харид қилган жисмоний шахслар

 

Мол–мулк солиғи

 

2013 йил 1 январдан Дастур доирасида харид қилинган уй-жойлар бўйича ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар солиқ тўлашдан озод этилади

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 4-банди

 

Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани харид қилувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар

 

Республика йўл жамғармасига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғим

 

Йиғим тўлашдан озод этилади

 

СК 324-моддасининг 1-банди

 

Ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобилни харид қилувчи фуқаролар, шунингдек яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачаларни олувчи фуқаролар

 

Республика йўл жамғармасига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғим

 

Йиғим тўлашдан озод этилади

 

СК 324-моддасининг 2-банди;

 Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорининг 5-банди

«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ишлаб чиқарган автобуслар ва юк машиналарининг харидорлари

 

Республика йўл жамғармасига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғим

 

Автозавод маҳсулотларини биринчи марта сотиб олишда 1.01.2014 йилга қадар йиғим тўлашдан озод этилади

 

Президентнинг 14.12.2006 йилдаги ПҚ-531-сон қарорининг 3-банди

 

«JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари харидорлари

 

Республика йўл жамғармасига харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан олинадиган йиғим

 

5 йил муддатга.

 Автозавод маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан, шунингдек улар ваколат берган дилерлар ва лизинг компанияларидан биринчи марта сотиб олишда йиғим тўлашдан озод этилади

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-банди

 

Товарлар олиб кирувчи жисмоний шахслар

 

Қўшилган қиймат солиғи

 

Товарларни олиб киришнинг тасдиқланган нормалари доирасида товарларни олиб кираётганда солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 211-моддасининг 1-банди.

Жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари Президентнинг 1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон қарори ва АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чегараланган меъёрлар билан белгиланган

Акциз солиғи

 

СК 230-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди.

Акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш меъёрлари Президентнинг 1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон қарори ва АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чегараланган меъёрлар билан белгиланган

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИНМАЙДИГАН ДАРОМАДЛАРИ

Имтиёз объекти

 

Асос

 

Моддий ёрдам суммалари:

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари – тўлалигича;

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 20 бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда

СК 179-моддасининг 1-банди

 

Йўлланмалар қийматини юридик шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари, туристик йўлланмалар бундан мустасно:

ЎзР ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига – ногиронлар, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронлар учун;

ЎзР ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота–оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига – ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун

СК 179-моддасининг 2-банди

 

Ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатлари.

 

Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида, унинг оила аъзоларига, ота-оналарига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, ушбу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади

СК 179-моддасининг 3-банди

 

ЎзР фуқароларининг ЎзРдан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида

 

СК 179-моддасининг 4-банди

 

Вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаёт­ган бўлса

 

СК 179-моддасининг 5-банди

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ва фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси

 

СК 179-моддасининг 6-банди

 

ЎзРнинг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бирйўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек ЎзР Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бирйўла бериладиган пул мукофоти

 

СК 179-моддасининг 7-банди

 

Халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бирйўла бериладиган пул мукофоти

 

СК 179-моддасининг 8-банди

 

Саноат мулки объектларига ва селекция ютуғи патентига патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентни (лицензияни) уларнинг амал қилиш муддати доирасида, лекин фойдаланиш бошланган кундан эътиборан қуйида кўрсатилган даврдан кўп бўлмаган муддатда сотишдан олган даромади суммаси:

ихтиро ва селекция ютуғидан – 5 йил давомида;

саноат намунасидан – 3 йил давомида;

фойдали моделдан – 2 йил давомида

СК 179-моддасининг 9-банди

 

Донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек қон йиққанлик учун тиббиёт муассасалари ходимлари оладиган суммалар

 

СК 179-моддасининг 10-банди

 

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан қуйидагиларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мус­тасно:

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида икки мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда яшаш учун мўлжалланган жойларни

СК 179-моддасининг 11-банди

 

Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно.

 

Имтиёз солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шакл­даги ҳужжатни тақдим этган тақдирда қўлланади

СК 179-моддасининг 12-банди

 

*

Имтиёз объекти

 

Асос

 

Халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қиймати

 

СК 179-моддасининг 13-банди

 

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги:

ходимлар натура шаклида олган совғалар;

илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам

СК 179-моддасининг 14-банди

 

Жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар, бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат­ асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно

 

СК 179-моддасининг 15-банди

 

Давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, шунингдек ЎзРнинг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар, лотерея бўйича ютуқлар

 

СК 179-моддасининг 16-банди

 

Жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар

 

СК 179-моддасининг 17-банди

 

Халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахс грант берувчидан ёки ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича органнинг хулосаси бўлган тақдирда, юридик шахсдан – грант олувчидан олган грант суммаси

 

СК 179-моддасининг 18-банди

 

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган суммалари, шунингдек дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар.

 

Имтиёзлар қўлланилганидан сўнг 1 йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда), кўрсатиб ўтилган мол-мулк сотилганда ёхуд тугатилаёт­ган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади

СК 179-моддасининг 19-банди

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар

 

СК 179-моддасининг 20-банди

 

Олинган алиментлар

 

СК 179-моддасининг 21-банди

 

Фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари

 

СК 179-моддасининг 22-банди

 

Қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар

 

СК 179-моддасининг 23-банди

 

Уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойлик компенсация пул тўловлари

 

СК 179-моддасининг 24-банди

 

Давлат пенсиялари

 

СК 179-моддасининг 25-банди

 

Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари

 

СК 179-моддасининг 27-банди

 

Фуқароларнинг солиқ солинадиган ва ЎзРда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари

 

СК 179-моддасининг 28-банди

 

Юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига – юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган даромадлари суммалари.

 

Ихтиёрий тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш ҳақидаги қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой ичида тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, солиқ имтиёз қўлланган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади

СК 179-моддасининг 29-банди

 

*

Имтиёз объекти

 

Асос

 

Ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари.

 

Кўрсатиб ўтилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) кундан бошлаб 5 йил ичида сотилса, даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади

СК 179-моддасининг 30-банди

 

 

Қишлоқ жойларда «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчилар томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахс­ларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари.

 

Кўрсатиб ўтилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) кундан бошлаб 5 йил ичида сотилса, даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади

 

СК 179-моддасининг 30-банди;

 

Президентнинг 3.08.2009 йилдаги
ПҚ-1167-сон қарорининг 9-банди;

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги
ПҚ-1902-сон қарорининг 17-банди

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:

ЎзР олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари (имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган);

ЎзР Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари (имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 4.06.2010 йилда 2111-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган)

СК 179-моддасининг 31-банди

 

Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса.

 

Яқин қариндошлар – эр, хотин, ота–она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар (СКнинг 22-моддаси)

СК 179-моддасининг 32-банди

 

Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари

 

СК 179-моддасининг 33-банди

(8.10.2013 йилдан 7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон Қонун билан киритилган)

Бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки) ёки паст ликвидли объект

 

ВМнинг 26.08.2003 йилдаги 368-сон қарорининг 3-банди

 

1.01.2014 йилга қадар жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

Президентнинг 29.12.2008 йилдаги
ПҚ-1024-сон қарорининг 5-банди

 

«Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш» лойиҳасини амалга ошириш даврида – «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг лойиҳани амалга ошириш учун Афғонистон Ислом Республикасига юборилаётган ходимларига белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган хизмат сафари харажатларига қўшимчалар суммаси, шунингдек хизмат сафари даврида уларни уч марта бепул овқатлантиришни таъминлаш харажатлари суммаси.

 

Имтиёз шунингдек «Хайратон-Мозори Шариф» линияси ходимлари ва темир йўл инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича иншоотлар қуриш тўғрисида 3–қўшимча битим бўйича ишлар бажариш доирасида тўланадиган юқорида кўрсатиб ўтилган даромадларга ҳам татбиқ этилади

ВМнинг 20.11.2009 йилдаги 298-сон қарорининг 4-банди;

 

ВМнинг 17.05.2012 йилдаги 132-сон қарорининг 2-банди

 

Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг судьялари хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари

 

Президентнинг 2.08.2012 йилдаги
ПФ-4459-сон қарорининг 1-банди

 

 

Прочитано: 8042 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика