Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 43 / Бизнинг маслаҳатлар

Имтиёзни ҳисобда тўғри акс эттиринг

Бизнинг янги ташкил этилган жамиятимиз ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини 1 йилга кечиктириш ҳуқуқини олган. Ушбу ҳолатда:

1. Ягона солиқ тўлови бўйича тўлов муддати кечиктирилган суммаларга ҳисобда Дт-9420, Кт-6410 бухгалтерия проводкаси берилиши тўғрими?

2. Бизнинг жамият учун ЯСТ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва тўлаш, муддати кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш қандай тартибда амалга оширилади? Яъни, бошқа ЯСТ тўловчилари кабими ёки бизга бошқача тартиб ўрнатилганми?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Одилжон Каримжонов, МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти. 

1. Йўқ, нотўғри. Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2.08.2005 йилда 1502-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 1502-сон Низом) ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартибини белгилайди. Унга кўра, корхонанинг бухгалтерия ҳисобида тўлаш муддатини кечиктириш билан боғлиқ операциялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:

а) ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ тўлови суммасига:

9820-“Фойдага доир бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар” ҳисобварағи дебети;

6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” ҳисобварағи кредити;

б) ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ тўлови суммасини тўлаш муддати кечиктирилган тўлов суммасига кўчириш:

6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” ҳисобварағи дебети;

6240-“Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўлаш муддати кечиктирилган мажбуриятлар” ҳисобварағи кредити;

в) тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи тугаганидан сўнг ягона солиқ тўловининг бир қисмини тўлаш бўйича мажбуриятлар бошланганида:

6240-“Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўлаш муддати кечиктирилган мажбуриятлар” ҳисобварағи дебети;

6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” ҳисобварағи кредити;

г) тўлаш муддати кечиктирилган ягона солиқ тўловининг бир қисми тўланганида:

6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” ҳисобварағи дебети;

пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.

2. Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган корхона туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига белгиланган тартибда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этади. Бунда корхона ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг ўнгдаги юқори бурчагига “Ягона солиқ тўловини тўлаш муддати кечиктирилган” белгисини қўяди (1502-сон Низомнинг 10-банди).

Агар тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш муддати чорак охирига қадар тугаса, ушбу даврлар учун ягона солиқ тўловининг суммасини аниқлаш учун корхона давлат солиқ хизмати органларига белгиланган шакл бўйича ягона солиқ тўлови бўйича маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади.

Мисол учун, агар тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқининг муддати 1 июнда тугаса, корхона туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига апрель ва май ойлари учун ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этади, июнь ойи учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби эса 25 июлга қадар тақдим этилади.

Муддати кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш 12 ой давомида, тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини беришнинг белгиланган муддати тугашидан сўнг бошланадиган ойнинг 1-кунидан бошлаб, кейинги йилнинг ўша ойи 1-кунигача тенг улушлар билан (тўланадиган ягона солиқ тўловининг ҳисоблаб ёзилган йиллик суммасининг камида 1/12 қисми ҳисобида) амалга оширилади. Бунда муддати кечиктирилган тўловни тўлаш ҳар бир ойнинг 25-кунига қадар бажарилади.

1502-сон Низомнинг 13-бандига асосан, тўловчининг хоҳишига қараб қарз суммаси муддатидан аввал сўндирилиши мумкин. Бунда тўлаш муддати кечиктирилган тўловни ҳар ойда тўлаш миқдори тўланадиган ягона солиқ тўлови ҳисоблаб ёзилган йиллик суммасининг 1/12 қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек муддати кечиктирилган тўлов суммаси ўз вақтида сўндирилмаганда корхонага нисбатан қонунга мувофиқ молиявий жазо қўлланади.

 

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ

тайёрлади.

 

 

Прочитано: 2330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика