Ўз нархларини АҚШ долларида белгилайдиган уяли алоқа операторлари билан ҳисоб-китоб қилганда корхонада курс фарқлари юзага келадими? Мазкур ҳолда Солиқ кодексининг 140, 145-моддалари (43-банди) меъёрлари қўлланадими?
– Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг (МВ, ИВ, ДСҚ, Марказий банк бошқаруви, Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 13-бандига мувофиқ, маҳсулот (иш, хизмат)ларга чет эл валютаси эквивалентида баҳо (тариф) белгилайдиган, тўловларни эса миллий валюта - сўмда оладиган хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган санагача бўлган даврда Марказий банк курсининг ўзгариши сабабли вужудга келган курс фарқини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ҳисоб-китоб қиладилар ва акс эттирадилар.
Тегишинча, ушбу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиб олувчи корхонада ҳам курсдаги фарқ юзага келади, унга Солиқ кодексининг 140, 145-моддалари (фойда солиғини тўловчиларда) ва 355-моддасида (ЯСТ ҳисоб-китобида) белгиланган тартибда солиқ солинади.