Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 40 / Хўжалик ҳуқуқи

Хизмат сафари асосли бўлиши керак

Мен – МЧЖ муассисиман. Корхонам директори ишлаб чиқариш заруратисиз қариндошлари яшайдиган Нукусга хизмат сафари билан тез-тез борадиган бўлиб қолди. Бунда харажатларни у хизмат сафари пуллари сифатида ташкилот ҳисобидан қоплайди. Мен ташкилот (МЧЖ) мол-мулкининг мулкдори сифатида ташкилот раҳбарини менга етказилган зарарни ундириш тарзида моддий жавобгарликка тортишга ҳақлиманми?

Г.Тян.

 

– Ташкилот раҳбарининг ишлаб чиқариш зарурати далилларисиз, яъни хизматга оид топшириқлар ва хизмат сафари тўғрисидаги ҳисоботларсиз хизмат сафарига чиқиши ташкилот раҳбарига бу мақсадлар бўйича харажатларни қоплаш учун тўланган пул маблағлари у томондан шахсий мақсадларда сарфланган, мазкур тўлов эса ташкилотга тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказиш деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолда ташкилот мол-мулкининг мулкдори ташкилот раҳбарини ундан тўғридан-тўғри ҳақиқий зарарни ундириш тарзида моддий жавобгарликка тортишни талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳу­дудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандига мувофиқ хизмат сафари деб ходимнинг  ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиши) тушунилади. Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди.

Йўриқноманинг 2-бандига асо­сан ташкилот ходимларини хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларнинг бошлиқлари томонидан амалга оширилади, буйруқ ва сафар гувоҳномасини бериш билан расмийлаштирилади. Йўриқноманинг 15-бандига кў­ра ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан 3 кун мобайнида иш берувчига бўнак ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳуж­жатлар илова қилинади.

“Масъулияти чекланган ҳам­­да қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонун, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 42-мод­дасининг биринчи қисмида белгиланишича, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб ҳалол ва оқилона ҳаракат қилиши керак.

Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи МЧЖга ўзларининг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар учун, агар қонун ҳужжатларида бошқа асослар ва жавобгарлик миқдорлари кўрсатилган бўлмаса, жамият олдида жавобгар бўлади (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 42-моддасининг иккинчи қисми).

Жамият ёки унинг иштирокчиси жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан жамиятга етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир (МЧЖ тўғрисидаги Қонун
42-моддасининг бешинчи қис­ми)
.

Меҳнат кодексининг 208-мод­дасига асосан корхона мулкдори ёки у ваколат берган орган билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхона раҳбари томонидан корхонага етказилган зарар ихтиёрий ёки суд тартибида қопланади.

Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахс­лардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади (МК 198-моддасининг иккинчи қис­ми).

Бинобарин, хизмат сафарларини, шунингдек хизматга оид топшириқлар ва хизмат сафарлари тўғрисида ҳисоботларнинг ишлаб чиқариш зарурати ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги далил-исботлари бўлмаса, ташкилот раҳбарига хизмат сафарлари бўйича харажатларни қоплашга тўланган пул маблағлари унинг томонидан шахсий мақсадларда сарфланган, бу билан ташкилотга тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар етказилган деб топилиши мумкин.

Баён этилганларни ҳисобга олиб, ташкилот мол-мулки мулкдори ташкилот раҳбарини, агар у ишлаб чиқариш заруратисиз, хизматга оид топшириқлар ва хизмат сафарлари тўғрисида ҳисобот топширмасдан хизмат сафарларига чиққан, уларнинг харажатлари ташкилот ҳисобидан қопланган бўлса, ундан тўғридан-тўғри ҳақиқий зарарни ундириш тарзида моддий жавобгарликка тортишга ҳақлидир.

Прочитано: 5170 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика