Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 40 / Қарор ва ижро

Корхоналарда тежамкор ишлаб чиқариш жорий этилмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистон корхоналарига ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича замонавий “Тежамкор ишлаб чиқариш (“Кайдзен”) тизимини жорий этиш ва ривожлантиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида сифатни бошқариш бўйича замонавий тизимлар ва ишлаб чиқаришни бошқаришга доир самарали услубларни ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борадаги ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июнда қабул қилинган “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва 2012 йил 7 мартдаги “Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ амалга оширилаётир.

Палата Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда минтақавий иқ­тисодий ҳамкорликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича замонавий “Тежамкор ишлаб чиқариш (“Кайдзен”) тизимини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини амалга оширмоқда.

Мазкур дастурнинг асосий мақ­сади маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш самарадорлигини юксалтириш ҳисобидан ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. “Тежамкор ишлаб чиқариш” менежменти услубини жорий қилиш кам маблағ сарфлаган ҳолда маҳсулот таннархини камайтиришга ёрдам беради.

Дастур доирасида ташкил этилган семинарларда мамлакатимизнинг юзта  саноат корхонасидан 120 нафардан зиёд вакил иштирок этди. «Deutsche Kabel AG Tashkent» ОАЖ, «Green World» ҚК, «UZTEX–Tashkent», «Nika Pharm», «Keng Makon», «E’tiqod», «Arslon plastik», «Agromir» каби 13 корхонада тежамкор ишлаб чиқариш принциплари синов тариқасида жорий этилди.

«Тежамкор ишлаб чиқариш» бош­қарув тизими бўйича семинарларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш, мазкур услубни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган бир қанча кичик корхоналарда синаб кўриш режалаштирилмоқда.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 2344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика