Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 38 / Почта қутиси

Товарнинг нархига боғлиқ

Мен якка тартибдаги тадбиркорман, автосервис хизматларини кўрсатиш билан шуғулланаман. Менда махсус асбоб-ускуналар стенди бор. Тест синовидан ўтказиш учун тўртта датчикни Алматида жойлашган сервис марказига 10 кун муддатга олиб боришим керак. Чегарадан ўтишда қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак?

 

— Ўз хатингизда датчикларнинг қийматини кўрсатмагансиз. Агар у энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридан ошмаса, Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидаларига1 кўра датчиклар ЎзР божхона чегарасидан Т-6 шаклидаги декларация ва товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида ўтказилади. Уларнинг мавжудлиги Т-6 шаклидаги божхона декларация­сини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ дек­ларация 5-бандининг “и” кичик бандида кўрсатилади.

Акс ҳолда сиз датчикларни “Вақтинчалик четга олиб чиқиш” божхона режимига расмийлаштиришингиз керак бўлади. Ушбу режимга жойлаштириш тартиби Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари3 (бундан ке­йин - Қоидалар) билан белгиланади. Унинг V бўлимига кўра товарларга белгиланган тартибга мувофиқ декларация тўлдириш ва уларнинг идентификация қилиниши имкониятини таъминлаш вақтинчалик четга олиб чиқиш божхона режимига қўйиш шартлари ҳисобланади.

Агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши керак бўлса, ушбу органларнинг рухсатномаларини тақдим этиш лозим.

Вақтинчалик олиб чиқишга рухсатномани ДБҚнинг ҳудудий бошқармаси олиб чиқишнинг мақсади ва ҳолатларидан келиб чиқиб беради. Бунинг учун ариза бериб, унда Қоидаларнинг 1-иловасига биноан вақтинчалик олиб чиқишга рухсатноманинг муддатини сўраш лозим. Унга:

товарни бериш (товарлар вақтинчалик олиб чиқилган тақдирда кафолатли хизмат кўрсатиш доирасида) тўғрисида контрактнинг (шартнома, битимнинг);

транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатларнинг;

ваколатли органлар рухсатномаларининг (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товарни уларнинг назоратидан ўтказиш керак бўлса) нусхалари илова қилинади.

Ариза 5 иш куни мобайнида кўрилади. Товарлар вақтинчалик четга олиб чиқиш божхона режимида жойлаштириладиган белгиланган муддат божхона юк декларациясида кўрсатилади, у Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тўлдирилади.

БЮД бундай товарни қайтадан олиб кириш тўғрисидаги мажбурият ҳисобланади. Шу сабабли вақтинчалик четга олиб чиқишга рухсатнома олган шахс унинг муддати тугашига қадар вақтинча олиб чиқилган товарларни қайтадан олиб киришни таъминлаши ёки вақтинча олиб чиқиш муддатини узайтиришга ёхуд вақтинчалик четга олиб чиқилган товарларни бошқа божхона режимларида жойлаштиришга рухсатнома олиши керак.

Четга вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимининг амал қилиши вақтинчалик олиб чиқилган товарлар Ўзбекистон божхона ҳудудига қайтадан олиб кирилганда ёки улар бошқа божхона режимларида жойлаштирилганда якунланади.

Тегишинча, божхона чегараси кесиб ўтилганда БЮД ва товарга илова қилинувчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

 

1ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига 2-илова.

2ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига 1-илова.

 

Прочитано: 1982 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика