Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра
Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У “Norma Ekspert” мутахассислари томонидан “Практическое налогообложение” (“Амалий солиқ солиш”) ва “Налоги: вопросы и ответы” (“Солиқлар: саволлар ва жавоблар”) электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.
ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Юридик шахсларга тақдим этиладиган ер солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг (СК) 282-моддасида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар корхона фойдаланадиган барча ер участкалари бўйича ёки айрим участкалар бўйича солиқ тўлашдан озод этиш кўринишида тақдим этилади (ер участкаларидан бевосита белгиланган мақсадда фойдаланилаётган тақдирда).
Имтиёз ҳуқуқи вужудга келган тақдирда ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Имтиёз ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ бекор қилинганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади) (СКнинг 281-моддаси).
ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти |
Имтиёз амал қиладиган муддат |
Изоҳ |
Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари |
Ушбу ташкилотлар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари |
Фаолият даврида |
СК 282-моддаси биринчи қисмининг 1-банди |
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил қилган корхоналар |
Ер участкалари |
Фаолият даврида |
СК 282-моддаси биринчи қисмининг 2-банди.
Имтиёзга ҳуқуқни аниқлашда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.
Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди |
Янги ташкил этилган деҳқон хўжаликлари |
Ер участкалари |
Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил |
СК 282-моддаси биринчи қисмининг 3-банди |
Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари |
Ер участкалари |
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан |
СК 282-моддаси биринчи қисмининг 4-банди;
Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори.
Ихтиёрий тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан эътиборан 9 ой давомида тугалланмаган, тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва (ёки) фаолият қайта тикланган тақдирда имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади |
Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари |
Ер участкалари |
Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.
Улар давом этишининг умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (белгиланган ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача даврга узайтирилиши мумкин) |
Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди
|
ХУМШнинг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари - уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишда |
Ер участкалари |
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди |
Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари |
Ер участкалари |
Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан - 1.01.2018 йилга қадар |
Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди |
Наслчилик иши корхоналари |
Асосий фаолият турида фойдаланиладиган ер участкалари |
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди |
Банкрот корхоналар мол-мулки негизида, шу жумладан бошқа инвесторлар (ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга) иштирокида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар
|
Ер участкалари
|
Бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан, янги ташкил этилган корхоналар стратегик инвесторга сотилгунга қадар, бироқ улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга
|
Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишининг 2-банди.
Тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналар стратегик инвесторга сотилган пайтдан бошлаб 3 йил давомида ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга (Президентнинг 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарорининг 4-банди) |
“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтказилган корхоналар
|
Ер участкалари |
Имтиёзни қўллаш муддати киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига боғлиқ: 3 млн евродан 10 млн еврогача - 7 йил; 10 млн евродан 30 млн еврогача - 10 йил; 30 млн евродан ортиқ бўлганда - 15 йил |
Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган |
Уй-жой фонди объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширувчи янги ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари |
Ер участкалари
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган |
“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК билан шартнома тузган пудрат ташкилотлари
|
Ер участкалари
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган |
Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерациясининг ҳудудий бўлинмалари
|
Ер участкалари
|
Бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан - 1.06.2015 йилга қадар
|
ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди
|
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар
|
Ер участкалари
|
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди
|
Давоми. Боши “СБХ”нинг 27.08.2013 йилдаги 34 (994), 3.09.2013 йилдаги 35 (995), 10.09.2013 йилдаги 36 (996) ва 17.09.2013 йилдаги 37 (997)-сонида.
СОЛИҚ СОЛИНМАЙДИГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти
|
Изоҳ
|
Боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатлари, жамоа гаражлари
|
Ширкатларнинг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ерлари |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди |
Солиқ тўловчи корхоналар |
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари (бундан хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар мустасно) - давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарининг (овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналари бундан мустасно), табиий питомникларнинг ер участкалари |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди |
Соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) - тегишли муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилган, профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди |
|
Рекреация аҳамиятига молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) - аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди |
|
Солиқ тўловчи корхоналар |
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) - тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, сағаналар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди |
Сув фонди ерлари - сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналарга белгиланган тартибда берилган сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ажратилган минтақа ерлари |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди |
|
Электр узатиш линиялари, уларнинг подстанциялари ва иншоотлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди |
|
Солиқ тўловчи корхоналар |
Умумдавлат алоқа линиялари (ҳаво ва кабелли алоқа линиялари, тиргакли линиялар ва радиофикациялар, ер ости кабелли линиялари, уларни билдирувчи сигналли ва ҳаракатсиз белгилар, радиореле алоқа линиялари, кабелли телефон канализациялари, ер устидаги ва ер остидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, тақсимлагич шкафлар, ерга улаш контури қутилари ҳамда бошқа алоқа иншоотлари) эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди |
Маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди |
|
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 10-банди |
|
Темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари
|
Умумий фойдаланишдаги темир йўллар, шу жумладан тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, линия-йўл бинолари, темир йўл алоқаси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўллар станциялари ҳамда саралаш жойлари, шунингдек белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 11-банди
|
Солиқ тўловчи корхоналар
|
Шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари, шу жумладан жамоат транспорти бекатлари ва метрополитен станциялари ҳамда уларнинг иншоотлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 12-банди
|
Спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, оналар ва болаларнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари ҳамда ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 13-банди
|
|
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари: магистрал сув қувурлари, водопровод тармоқлари, канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва канализация тармоқларидаги кузатиш қудуқлари ва дюкерлари, сув босими ҳосил қиладиган миноралар ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 14-банди
|
|
Магистрал нефть ва газ қувурлари, шу жумладан компрессор, насос станциялари, ёнғинга қарши ва аварияга қарши станциялар, трубопроводларни катодли ҳимоялаш станциялари уларни тармоққа улаш узеллари билан, трубопроводларни тозалаш қурилмалари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 15-банди
|
|
Магистрал иссиқлик трассалари, шу жумладан насос (кўпайтирувчи, камайтирувчи, аралаштирувчи, дренаж) станциялари, иссиқ сув таъминотининг иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлари, циркуляция насослари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 16-банди
|
|
Самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 17-банди
|
|
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар.
2013 йил учун Инвестиция дастури Президентнинг 21.11.2012 йилдаги ПҚ-1855-сон қарори билан тасдиқланган |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 18-банди.
Имтиёз норматив қурилиш муддати даврига берилган |
|
Консервацияга қўйилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 19-банди.
Имтиёз уларнинг консервацияси даврига берилади.
Консервация қилиш тартиби ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган |
|
Гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 20-банди |
|
Юридик шахс балансида бўлган ва хўжалик фаолиятида фойдаланилмайдиган фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 21-банди
|
|
Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар - ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари; ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари; эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар; ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари; чўл ва чала чўл зоналаридаги ўрмонлар; шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари; шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар; курорт табиий ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш теграсидаги ўрмонлар; алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар; илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 22-банди |
|
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар
|
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 23-банди. Имтиёз ерларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан 5 йил муддатга берилади |
|
Мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар
|
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 24-банди. Имтиёз ишлар бошланганидан эътиборан 5 йил муддатга берилади |
|
Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 25-банди. Имтиёз дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, 3 йил муддатга берилади. Кузда ўтқазилган янги кўчатлар учун бериладиган имтиёз муддатини ҳисоблаб чиқариш кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан, баҳорда ўтқазилган кўчатлар учун эса - жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади |
|
Кўрсатилган ташкилотларнинг бевосита илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиладиган ерлари (мавзулари тасдиқланган илмий тажрибалар, экспериментал ишлар, янги навларнинг селекцияси ўтказилиши учун ҳамда бошқа илмий ва ўқув мақсадлари учун фойдаланиладиган экинлар ҳамда дарахтзорлар эгаллаган ер участкалари) |
СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 26-банди
|
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича уни муайян муддатга ёки доимий равишда тўлашдан озод этиш кўринишида имтиёзлар белгиланган.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёзнинг амал қилиш муддати |
Изоҳ |
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуроний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар |
Фаолияти даврида |
СК 298-моддаси.
Имтиёзга бўлган ҳуқуқни белгилашда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.
Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган корхоналарга татбиқ этилмайди
|
Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари
|
Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.
Қидирув ва разведка ишларининг умумий давомийлиги
|
Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди |
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар, уларда имтиёзли иқтисодий тармоқларининг маҳсулот ишлаб чиқаришдан олган тушуми улуши реализациянинг умумий ҳажмида
|
Имтиёзни қўллаш муддати хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ: 300 минг долл. дан 3 млн долл. гача - 3 йил; 3 млн долл. дан 10 млн долл. гача - 5 йил; |
Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди;
Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 4-банди.
Имтиёз қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади: корхоналар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно этилган ҳолда, республиканинг барча минтақаларида жойлаштирилганда; хорижий инвесторлар томонидан ЎзР кафолатисиз инвестициялар амалга оширилганда; хорижий иштирокчиларнинг улуши корхонанинг устав капиталида камида 33% бўлса; хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик жиҳоз кўринишида киритилганда; имтиёз қўлланилиши натижасида олинган даромаднинг камида 50%и корхонани ривожлантиришга қайта инвестицияланганда.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган
|
ХУМШнинг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари - уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишда
|
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди
|
Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари
|
1.10.2018 йилга қадар |
Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди.
Имтиёз бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан берилади |
Наслчилик иши корхоналари
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди.
Имтиёз асосий фаолият туридан олинган солиқ солинадиган фойда бўйича берилади |
“Навоий” эркин иқтисодий-индустриал зонасида рўйхатдан ўтказилган корхоналар
|
Имтиёзни қўллаш муддати киритилган тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ: 3 млн евродан 10 млн еврогача - 7 йил;
|
Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган
|
Янгидан ташкил этиладиган, фақат фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, безаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари
|
1.01.2014 йилгача |
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.
Имтиёз фақат ўз кучлари билан бажарилган ишлардан олинадиган, солиқ солинадиган фойдага татбиқ этилади.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган |
“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК билан шартнома тузган пудрат ташкилотлари
|
1.01.2014 йилгача |
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.
Имтиёз тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажми қисмида қўлланилади.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган |
Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар - ижтимоий-сиёсий ва болалар адабиёти, имконияти чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишда |
1.01.2017 йилгача
|
Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 1-банди
|
“Ангрен” махсус индустриал зонаси (МИЗ) иштирокчи корхоналари |
Имтиёзни қўллаш муддати киритилган инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ: 300 минг долл. дан 3 млн долл. гача - 3 йил; 3 млн долл. дан 10 млн долл. гача - 5 йил; 10 млн долл. дан ортиқ - 7 йил |
Президентнинг 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 5-банди.
Имтиёз фақат МИЗ Дирекцияси билан тузилган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турлари бўйича солиқ солинадиган фойдага татбиқ этилади.
МИЗ худудида фаолият юритиш тартиби ВМнинг 29.05.2012 йилдаги 146-сон қарори билан белгиланган |
Профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг ҳудудий бўлинмалари
|
1.06.2015 йилга қадар |
ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди.
Имтиёз бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришни назарда тутади |
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар |
1.01.2014 йилгача |
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди |
Корхоналар – “Жиззах” махсус индустриал зонаси қатнашчилари
|
Инвестициялар ҳажмига боғлиқ (шу жумладан эквивалентда): 300 минг АҚШ долл. дан 3 млн АҚШ долл. гача - 3 млн АҚШ долл. дан 10 млн АҚШ долл. гача - 5 йил; 10 млн АҚШ долл. дан ортиқ бўлганда - 7 йил |
Президентнинг 18.03.2013 йилдаги ПФ-4516-сон Фармонининг 5-банди.
Имтиёз МИЗ Дирекцияси билан тузиладиган битимда назарда тутилган фаолият турларидан олинган солиқ солинадиган фойда бўйича қўлланади.
МИЗ ҳудудида фаолият юритиш тартиби ВМнинг 15.05.2013 йилдаги 130-сон қарори билан белгиланган |
ЖАМҒАРМАЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (бундан кейин - Реконструкция қилиш жамғармаси) мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар СКнинг 308, 324-моддаларида, Президентнинг айрим қарорларида ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти |
Имтиёз тури |
Имтиёз амал қиладиган муддат |
Изоҳ |
|
||||
Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари |
Соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.
Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (муайян ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача бўлган даврга узайтирилиши мумкин)
|
Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди
|
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар, уларда имтиёзли иқтисодий тармоқларининг маҳсулот ишлаб чиқаришдан олган тушуми улуши реализациянинг умумий ҳажмида ҳисобот йили якунлари бўйича камида 60%ни ташкил қилади |
Соф тушум |
Қуйидаги шартлар бажарилганда Йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, корхоналарни республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; хорижий инвесторлар томонидан инвестицияларни ЎзРнинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш; корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим; хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш; имтиёзни қўллашдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш
|
Имтиёзни қўллаш муддати тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига боғлиқ: 300 минг АҚШ долл. дан 3 млн АҚШ долл. гача - 3 млн АҚШ долл. дан 10 млн АҚШ долл. дан ортиқ бўлганда - 7 йил
|
Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди;
Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 4-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган
|
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар |
Соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади |
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди |
Аҳолига пулли хизматлар кўрсатадиган тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) |
Соф тушум |
Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади |
1.01.2018 йилга қадар |
Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди |
Наслчилик иши корхоналари
|
Асосий фаолият тури бўйича соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди
|
Фермер хўжаликлари ва чорвачилик фермалари
|
Чорвачилик маҳсулотлари реализациясидан, шунингдек унинг қайта ишланган маҳсулотларидан соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди
|
“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар
|
Соф тушум |
Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
Имтиёзни қўллаш муддати киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига боғлиқ: 3 млн евродан 10 млн еврогача - 7 йил; 10 млн евродан 30 млн еврогача - 10 йил; 30 млн евродан ортиқ бўлганда - 15 йил |
Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги
|
Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар
|
Соф тушум |
Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, реконструкциялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, имтиёзли товарларни ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтириш шарти билан Йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади |
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-банди.
Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 31.03.2009 йилда |
Уй-жой фонди объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уларни режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширувчи янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари |
Ўз кучлари билан бажарилган ишлардан олинган соф тушум
|
Йўл жамғармасига ва Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди. Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда |
“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуришга шартномалар тузган пудрат ташкилотлари
|
Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида бажариладиган ишлардан олинган соф тушум
|
Йўл жамғармаси ва Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2014 йилга қадар |
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди. Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда |
Юқори технологиялар ўқув-тажриба марказига ажратиладиган бинони реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарадиган пудрат ташкилотлари
|
Ажратиладиган бинони реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажаришдан олинадиган соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2017 йилга қадар
|
Президентнинг 26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорининг 11-банди
|
Таҳририят, нашриёт ва босмахоналар |
Оммавий ахборот воситалари, китоб маҳсулотлари реализациясидан ва уларни кўпайтириш бўйича хизматлардан олинган соф тушум
|
Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2017 йилга қадар
|
Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 1-банди
|
“Пойтахт қурилиш ва хизмат” ДУК, “Тошгипрошаҳар” ОАЖ, “12-трест” ОАЖ ва уларнинг ёрдамчи пудрат ташкилотлари
|
Тошкент шаҳрида олий тоифали меҳмонхона қурилишида бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларидан олинган соф тушум |
Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
2012–2013 йиллар
|
Президентнинг 1.03.2012 йилдаги ПҚ-1719-сон қарорининг 10-банди
|
Корхоналар – “Ангрен” махсус индустриал зонаси (МИЗ) қатнашчилари |
МИЗ Дирекцияси билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турларидан соф тушум |
Йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
Имтиёзни қўллаш муддати киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ (шу жумладан эквивалентда): 300 минг долл. дан 3 млн долл. гача - 3 йил; 3 млн долл. дан ортиқ 10 млн долл. гача - 5 йил; 10 млн долл. дан ортиқ бўлганда - 7 йил |
Президентнинг 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 5-банди. МИЗ ҳудудидаги фаолият ВМнинг 29.05.2012 йилдаги 146-сон қарори билан белгиланган |
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар
|
Соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
1.01.2014 йилга қадар
|
Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди
|
Корхоналар – “Жиззах” махсус индустриал зонаси қатнашчилари
|
МИЗ Дирекцияси билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турларидан соф тушум
|
Йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
Инвестициялар ҳажмига боғлиқ (шу жумладан эквивалентда): 300 минг АҚШ долл. дан 3 млн АҚШ долл. гача - 3 йил; 3 млн АҚШ долл. дан 10 млн АҚШ долл. гача - 5 йил; 10 млн АҚШ долл. дан ортиқ бўлганда - 7 йил |
Президентнинг 18.03.2013 йилдаги ПФ-4516-сон Фармонининг 5-банди. МИЗ ҳудудида фаолият юритиш тартиби ВМнинг 15.05.2013 йилдаги 130-сон қарори билан белгиланган |
АЛОҲИДА ЛОЙИҲАЛАР ДОИРАСИДА ЖАМҒАРМАЛАРГА АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
|
||||
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти |
Имтиёз тури |
Имтиёз амал қиладиган муддат |
Изоҳ |
“Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш” лойиҳаси доирасида харидорларга (буюртмачиларга) харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилувчи корхоналар
|
ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
Лойиҳани амалга ошириш муддатига
|
Президентнинг 2.05.2008 йилдаги |
“Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси” лойиҳаси доирасида харидорларга (буюртмачиларга) товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилувчи корхоналар
|
ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
2009–2014 йиллар |
ВМнинг 20.03.2009 йилдаги 79-сон қарорининг 9-банди
|
“Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси доирасида харидорларга (буюртмачиларга) товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилувчи корхоналар
|
ОТБ қарз маблағлари ҳисобига лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
2009–2014 йиллар |
Президентнинг 10.08.2009 йилдаги |
Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум
|
Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
|||
Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
|||
Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум | ||||
Йўл жамғармаси, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
||||
ОТБ қарз маблағлари ҳисобига лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум.
Имтиёз Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
|||
“KfW” банкининг кредит маблағлари ва молиявий ёрдами (гранти) ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади |
|||
ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
|||
Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ва ЎзР маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади
|
|||
“KfW” банки кредити ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
|||
СФР ва КФАЭР қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади. Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга |
|||
ОТБ қарз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум.
Имтиёз Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализацияси учун татбиқ этилади |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга
|
|||
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарз маблағлари ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларининг реализациясидан соф тушум (ЎзР ВМ томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича)
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга
|
|||
ОТБ қарзи ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари реализациясидан соф тушум.
Имтиёз Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга
|
|||
ИТБ маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализациясидан соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади
|
|||
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум.
Имтиёз “Ўзбекэнерго” ДАК маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар (шу жумладан транспорт воситалари)га татбиқ этилади
|
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга
|
|||
ОТБ маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализациясидан соф тушум. |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга
|
|||
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ХТУ кредити ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан соф тушум |
Пенсия ва Йўл жамғармалари, Реконструкция қилиш жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга |
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти
|
Имтиёз тури
|
Изоҳ
|
Юридик шахслар - ЎзР резидентлари, ЎзРда чет эллик юридик шахсларга қарашли доимий муассаса, ваколатхона ва филиаллари орқали фаолият юритадиган ЎзР норезидентлари
|
СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорларидан ортиқча тўланган суммалар
|
ЯИТ тўлашдан озод этилади
|
СК 308-моддаси биринчи қисмининг 1-банди
|
Ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар
|
ЯИТ тўлашдан озод этилади
|
СК 308-моддаси биринчи қисмининг 5-банди
|
|
Грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; ЎзР Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида
|
ЯИТ тўлашдан озод этилади |
СК 308-моддаси биринчи қисмининг 7-банди
|
|
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари, Давлат божхона қўмитаси
|
ЎзР Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, МХХ ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда ЎзР ДБҚнинг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар
|
ЯИТ тўлашдан озод этилади |
СК 308-моддаси иккинчи қисми |
Касаначиларга товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга буюртма берадиган корхоналар
|
Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди
|
1.01.2014 йилга қадар ЯИТ тўлашдан озод этилади
|
Президентнинг 5.01.2006 йилдаги
|
Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар
|
Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди
|
4,7%лик ставка бўйича ЯИТ тўланади
|
ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарорининг 7-банди.
Корхоналар имтиёзга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлаш учун солиқ ҳисобига турган жойдаги ДСИга ногиронлар учун аттестацияланган иш жойлари сони кўрсатилган санитария-техник паспорт ҳамда ногиронларни ишга жойлаштириш бўйича ТМЭК хулосасини (тавсиясини) тақдим этишлари лозим
|
“SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмалари
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди |
Бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда “SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилиши шарти билан 7%лик ставка бўйича ЯИТ тўланади
|
ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарорининг 1-банди
|
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра.
Давоми бор.