Бизга маълумки, қонун ҳужжатларига кўра корхонанинг ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлади.
Корхонанинг ижара шартномасини қайси орган давлат рўйхатидан ўтказади?
Солижон Қурбонов, корхона раҳбари.
Сирдарё вилояти.
– Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарори 3-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш идоралари томонидан амалга оширилади.
Демак, ижара шартномасига кўра ижарага берувчи ижарачига ҳақ эвазига таркибига бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мол-мулк кирадиган, мулкий мажмуа сифатида корхонани вақтинча эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга тақдим этиш мажбуриятини олаётганлигини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарори 3-бандига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказишни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси минтақавий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш офислари амалга оширади.
Жумладан, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиши белгилаб қўйилган.