Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

Лицензия шарт эмас

Қўшма корхонамиз 2012 йил декабрь ойида ташкил этилиб, таъсисчимиз ҳисобланган чет эл корхонаси уставимизда белгиланганидек, устав фондини шакллантиришда импорт қилинадиган маҳсулотларни киритган. Бугунги кунда ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, корхонамиз айланма маблағларини тўлдириш учун, таъсисчимиз ҳисобланган чет эл корхонаси устав фондига киритган ушбу маҳсулотни сотишга мажбурмиз. Мазкур маҳсулотни олди-сотди шартномасини тузиб, пул ўтказиш йўли билан бошқа харидорга реализация қиладиган бўлсак, ушбу бир марталик операция учун улгуржи савдога лицензия олиш керакми ёки уни корхонамизнинг савдо дўкони орқали чакана реализация қилсак бўладими? Лицензия талаблари ва шартлари қандай? Ушбу масала юзасидан батафсил жавоб берсангиз.

Бахтиёр Ўсаров, корхона бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

– Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори билан Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ, улгуржи савдони амалга ошириш фаолияти лицензияланиши керак.

Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.

Қуйидагилар улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3 500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1 200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;

мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши.

Жумладан, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан тегишли назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатингизда импорт қилинган маҳсулот сотиб олинмаганлиги, балки корхонанинг устав капиталига ҳисса сифатида киритилганлиги сабабли у товар ҳисобланмайди, уни сотиш эса бир марталик сотиш бўлиб, савдо фаолияти ҳисобланмайди.

Шу сабабли сиз улгуржи савдога лицензия олишингиз талаб этилмайди. Ушбу маҳсулотни ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли бўйича ҳам, корхона савдо дўкони орқали чакана сотиш ҳам мумкин.

 

Прочитано: 2224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика