Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қайси муддатларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар?
Т.Ҳайдаров,
МЧЖ раҳбари.
– Солиқ кодексининг 271-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – юридик шахслар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Cолиқ тўловчилар |
Ҳисоб-китоб тартиби |
Солиқ тўлаш муддатлари |
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари |
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини 10 кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради. |
Йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15-февралидан кечиктирмай |
Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентлари |
Кўчмас мулк жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради. |