Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 34 / 1 сентябрь – Ўзбекистон мустақиллиги куни

22 йиллик мустақил тараққиёт йўли

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мамлакатимиз фуқаролари истиқлол йилларида Ўзбекистон эришган ютуқларни қандай баҳолашини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча ҳудудида яшайдиган фуқаролар, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигини кўтаринки кайфият, ўз Ватанидан ифтихор туйғуси билан қарши олмоқда. Сўровда қатнашганларнинг аксарияти (90 фоиздан ортиғи) «истиқлол йилларида жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида улкан натижаларга эришилди», «мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган» деб ҳисоблайди.

Сўровда қатнашганларнинг аксарият кўпчилиги мамлакатимизнинг истиқлол йилларида эришган муваффақиятларини юксак баҳолайди. Иқтисодиёт, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, банк-молия соҳаси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг жадал ривожланиб бораётгани, фуқароларнинг эркинлиги ва шахсий хавфсизлиги, билим олиш ва тиббий хизматлардан кенг фойдаланиш ҳуқуқлари, атроф-муҳит муҳофазаси таъминланаётганини таъкидлайди. Бу ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар салмоқли натижалар бераётгани, одамлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириб, ҳар бир оиланинг фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганидан далолат беради.

Сўров истиқлол йилларида аксарият аҳолининг (92 фоиздан зиёд) моддий аҳволи, яшаш ва маиший шароити яхшилангани, фаровонлиги кескин ошганини кўрсатди. Сўровда қатнашганларнинг қарийб 90 фоизи ўзи ва оиласининг ижтимоий мақоми ошганини билдирган, 80 фоиздан ортиғи ўз бизнесини ташкил қилган, фермер бўлган, 70 фоизга яқини зарур билимларга эга бўлган ёки билим даражасини оширган. Иштирокчиларнинг фикрича, айнан мустақиллик уларга бундай ютуқларга эришиш имконини берган.

Фуқароларимизнинг фикрига кўра, Ўзбекистон мустақиллик йилларида юзага келаётган барча қийинчиликларни ишонч билан енгиб ўтиб, ижтимоий-сиёсий модернизация ва иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил бормоқда. Буни дунёнинг аксарият давлатлари тараққиётига салбий таъсир кўрсатган глобал молиявий-иқтисодий инқироз даврида миллий иқтисодиётимиз изчиллик билан мустаҳкамланиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самара бераётгани аҳолининг ҳокимият институтларига нисбатан бўлган ишончини таъминламоқда.

Мониторинг режимида ўтказилган ушбу ижтимоий тадқиқот Президентимиз Ислом Каримов юритаётган ислоҳотлар сиёсати, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ижобий туб ўзгаришларни давом эттириш ва чуқурлаштириш жараёнини халқимиз қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди.

 

Прочитано: 2325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика