Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) улгуржи савдо билан шуғулланади. Бизда ишламайдиган жисмоний шахс-га текинга автомобиль беришни қарор қилдик. Бунинг учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Жисмоний шахс ва корхонамизни қандай солиқ оқибатлари кутади? Агар солиқни жисмоний шахс тўласа, уни МЧЖ ўтказиши керакми ёки жисмоний шахснинг ўзи солиқ инспекциясига мурожаат қиладими?
Даврон Аллаберганов,
корхона бош бухгалтери.
Андижон шаҳри.
– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, ялпи тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида унинг таркибига қуйидагилар киритилади:
а) товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСни чегирган ҳолда (ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум. Товарлар текинга берилганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси тушунилади. Фақат экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга ЯСТ солинмайди;
б) СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар. Уларга товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғланмаган операциялардан, шу жумладан солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқача мол-мулки чиқиб кетишидан олинган даромадлар киради. Чиқиб кетишдан даромад бўлиб бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган, асосий воситалар ва бошқача мол-мулкнинг чиқиб кетишидан фойда ҳисобланади.
Чиқиб кетишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) белгиланаётганда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларини қўшимча баҳолаш суммаси ва (ёки) уларнинг аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади. Фақат тўлиқ амортизацияланган асосий воситаларни реализация қилиш ёки тугатишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди.
21-сон БҲМСГА асосан, ҳисобда автомобилни текинга бериш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:
Бошқа корхоналар ва шахсларга текинга берганда транспорт воситаларининг чиқиб кетиши
дебет кредит
Транспорт воситаларининг дастлабки (тиклаш) қийматини ҳисобдан чиқариш 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 0160 – "Транспорт воситалари"
Ҳисоблаб ёзилган эскиришни ҳисобдан чиқариш 0260 – "Транспорт воситаларининг эскириши" 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
Чиқиб кетаётганида транспорт воситаларини қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилади 8510 – "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш (ҚҚС тўловчиларда) 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 6410 – "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"
Транспорт воситаси чиқиб кетаётганда зарарнинг акс эттирилиши 9430 – "Бошқа операцион харажатлар" 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
Транспорт воситасининг чиқиб кетишидаги фойданинг акс эттирилиши 9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9310 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда"
Бинобарин, Солиқ кодексининг 177-моддасига кўра, жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати моддий наф тарзидаги даромадларга киради ва уларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Уни ҳисоблаб чиқариш, ушлаш ва тўлаш мажбурияти юридик шахсга юкланади.
Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан, жисмоний шахс-ларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган мамлакатимиз норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 187-моддасига асосан солиқ агентлари солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромадлар олган жисмоний шахс-лар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт.
Моддий наф тарзидаги даромадни у билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга тўлайдиган корхона ЖШДСни фақат жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолмасликка ҳақлидир.
Бошқа корхоналар ва шахсларга текинга берганда транспорт воситаларининг чиқиб кетиши
|
||
|
дебет
|
кредит
|
Транспорт воситаларининг дастлабки (тиклаш) қийматини ҳисобдан чиқариш
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
0160 – "Транспорт воситалари"
|
Ҳисоблаб ёзилган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
0260 – "Транспорт воситаларининг эскириши"
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
Чиқиб кетаётганида транспорт воситаларини қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилади
|
8510 – "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар"
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш (ҚҚС тўловчиларда)
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
6410 – "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"
|
Транспорт воситаси чиқиб кетаётганда зарарнинг акс эттирилиши
|
9430 – "Бошқа операцион харажатлар"
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
Транспорт воситасининг чиқиб кетишидаги фойданинг акс эттирилиши
|
9210 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"
|
9310 – "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда"
|
Бу ҳолда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича ЖШДСни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши керак бўлган декларация асосида тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 189, 192-моддалари).
Солиқ кодексининг 222-моддасига асосан юридик шахс автомобиль текинга берилганда, бу операция реализация сифатида қаралиб, жисмоний шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак бўлади.
Жавобни экспертимиз
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.