– НКМни қўллаш талаби нақд пулга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қиладиган барча юридик шахсларга татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 72-моддаси; Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-банди).
Истисно тариқасида қуйидагиларнинг нақд пулни НКМни қўлламасдан қабул қилишларига рухсат берилган:
аҳолига хизмат кўрсатишда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган талон, билет ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни берадиган юридик шахслар;
қуйидагиларни амалга оширадиган юридик шахслар:
– газета ва журналлар сотадиган;
– деҳқон бозорларида жиҳозланган савдо ўринларини ташкил этган ҳолда ўзи етиштирган маҳсулотлар, шунингдек сўйилган моллар гўшти билан савдо қиладиган;
– самолётларда ва поездларда (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш маҳсулотларини сотадиган;
– давлат ҳокимияти органлари рухсатномалари асосида кўчма (ташқарида) савдо қиладиган;
турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар кўрсатадиган, темирчилик, тунукачилик ишларини бажарадиган юридик шахслар;
Давлат чегараси бўйлаб жойлашган ҳарбий савдо объектлари;
умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари;
дорихоналарнинг қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида ташкил этилган филиаллари (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 3-илова).
Шу тариқа, харидордан нақд пул маблағларини олиш келтирилган ҳолларнинг бирортаси билан боғлиқ бўлмаса, ННТ НКМни умумий асосларда қўллаши керак.
Жавобни
«Norma Ekspert» мутахассислари
тайёрладилар.