Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 28 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳаси синовларининг дастлабки натижалари

Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси нормалари синовдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ўртасида ташкил этилган онлайн-видеоконференцияда ушбу ҳуқуқий тажрибани амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳаси Президентимиз И.Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедураларини белгилайди, аҳоли, жамоат бирлашмаларининг улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига тааллуқли қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашни кўзда тутади. Ҳуқуқий тажриба мазкур ҳужжатнинг у ёки бу нормаси амалда қандай самара бериши ҳақида билиш имконини беради.

Тадбирда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартибига биноан, жорий йилнинг май ойидан ноябрь ойигача қонун лойиҳаси талабларига мос янги тартибда ишлаши қайд этилди. Масалан, янги талабларга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг расмий талаби рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кун ичида, ОАВнинг тажриба субъектлари фаолияти, унинг мансабдор шахслари билан интервью ташкил қилиш ҳақидаги талаби эса 7 кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши шарт.

Жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтларини қонуннинг қандай синовдан ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларидан ахборот олиши бўйича янги имкониятлар ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида фуқаролар иштирокида 120 дан зиёд учрашув ўтказилган. Ушбу вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари бошқарув аппарати ходимларига ҳуқуқий тажриба ўтказиш қоидалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи комиссияси аъзоларининг сўзларига кўра, тажриба яқиндан буён ўтказилаётган бўлса-да, ушбу ҳудудларда фуқароларнинг сиёсий ва ахборот олиш фаоллиги ошгани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ёзма ҳамда оғзаки мурожаатлар сони кўпайгани кузатилмоқда. Статис­тика шуни кўрсатадики, 2013 йилнинг II чорагида бундай мурожаатлар сони I чоракдагига нисбатан икки баробар ошган ва бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 1 514, Бухоро вилоятида эса 1 230 тани ташкил қилди.

Яқинда эса legalexperiment.uz манзили бўйича лойиҳанинг «Ҳуқуқий тажриба» деб номланган веб-сайти ишга туширилди. Бунинг натижасида жамоатчиликни ҳуқуқий тажриба ўтказиш тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш, қонун лойиҳаси нормаларини моддама-модда муҳокама қилиш, тажриба ўтказиш билан шуғулланаётган ҳокимият органлари вакилларига рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг саволларини юбориш имконияти пайдо бўлди. Матбуот анжуманида иштирокчиларга ушбу сайтда ОАВни аккредитациядан ўтказиш тартиблари ва долзарб ахборот олиш имкониятлари ҳақида йўл-йўриқлар берилди.

Конференцияда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

ЎзА материаллари

асосида.

Прочитано: 1949 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика