Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 28 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

Мамлакатимизда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар лойиҳалари кенг муҳокама этилмоқда.

 

Жорий йил 23 майда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ушбу қонун, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқуллади. Айни пайтда ишчи гуруҳи келиб тушаётган таклифларни инобатга олиб, депутатлар томонидан кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун ҳужжатнинг мукаммал вариантини тайёрламоқда.

Ишчи гуруҳи раҳбари – Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Бахтиёр Иминовнинг таъкидлашича, мазкур қонунлар лойиҳаларини кенг жамоатчилик ўртасида манфаатдор вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятлари, партия электорати вакиллари билан биргаликда муҳокама қилиш, шунингдек жойлардан келиб тушаётган таклиф ва тавсияларни умумлаштириш мақсадида ҳар бир ҳудудда давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда билдирилган таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш ва улар қабул қилингандан сўнг ижросини самарали таъминлашда асос бўлиб хизмат қилади.

Ишчи гуруҳи йиғилишида мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш мазкур қонун лойиҳасининг муҳим вазифаси экани таъкидланди. Бу борада АЖларни ташкил этиш, уларнинг низом жамғармасини шакллантириш, қимматли қоғозларнинг бозор қийматини белгилаш, жамиятлар акцияларини оммавий таклиф этиш орқали жойлаштириш, шунингдек бошқарув органларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш, корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш масалаларини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳар бир АЖнинг бошқарув органлари тузилмасида махсус орган – миноритар акциядорлар қўмитасини ташкил этиш шартлиги тўғрисидаги модда янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг муҳим янгиликларидан бири бўлади. Миноритар акциядорлар мурожаатларини кўриб чиқиш, жамиятнинг миноритарлар қонуний манфаатларига зид битимлари бўйича хулосалар бериш қўмитанинг асосий вазифасидир. Шу билан бирга, АЖнинг битимларни очиқ-ошкора амалга оширишига доир нормалар ҳам кўзда тутилмоқда. Бунга битимлар тўғрисидаги ахборотни батафсил очиб бериш учун талаб қўйиш, уларни мустақил аудитор ташкилотларнинг ўрганиб чиқиши ва тегишли хулосалар тақдим этиш орқали эришилади.

Ишчи гуруҳи «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқди. Мазкур қонун лойиҳаси айрим қонун нормаларини қонунчиликка киритилаётган янги тузатишларга мослаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Прочитано: 1799 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика