Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 28 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯСТни қайси ҳужжат асосида ҳисоблайлик?

Бизнинг МЧЖ юк автомашиналарида шаҳарлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича юк ташиш фао­лияти билан шуғулланади. Жамият балансида 5 та транспорт воситаси мавжуд. Бундан ташқари, 2012 йилда 15 та юк автомашинаси жисмоний шахслардан мавсумий тарзда ижарага олиб ишлатилган ва ижара тўловлари белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинган.

Жамиятимиз ягона солиқ тўлови тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. Республика Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорининг 5-бандида юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи, ягона солиқ тўлови тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори шу фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкаси билан тенглаштирилган. Яъни юк кўтариш қуввати 8 тоннадан ортиқ бўлган ҳар бир транспорт воситаси учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Адлия вазирлигида 2010 йил 18 августда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхоналарни ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилиш тартиби мисоллар билан тушунтириб берилган. Хусусан ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини белгилашда корхона балансидаги автомашиналарни сонидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиш кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхоналарда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори корхона балансидаги транспорт воситалари сонига нисбатан ҳисоб-китоб қилиниб белгиланадими ёки корхона балансидаги мавжуд транспорт воситаларига ҳамда ижарага олинган транспорт воситаларини қўшган ҳолда ҳисоб-китоб қилинадими? Шунга аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз.

А.Соттиқулов, «Piramida trans servis» МЧЖ директори.

Наманган шаҳри.

 

– Юк ташиш билан шуғулланувчи ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўловчилар учун ЯСТнинг ПҚ-1675- сон қарор 5-бандида назарда тутилган энг кам миқдори Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига мувофиқ ўзгартирилган.

Шунингдек МВ ва ДСҚнинг Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарори (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2134-сон Низом ҳам ўз кучини йўқотган.

Демак энди сиз ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қоидаларига амал қилишингиз керак бўлади. Унга кўра сиз 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, низомда кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ЯСТни ҳисоблаб чиқаришингиз ва тўлашингиз керак бўлади.

 

Прочитано: 2231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика