Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 23 / Солиқ солиш

Солиқлар мисқоллаб йиғилади...

Чироқчи туманидаги Додиқ ва Уймовут қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳозирда 7 та қишлоқ, 2 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, жами 2 815 нафар солиқ тўловчи истиқомат қилади. Яшовчиларнинг 2 151 нафаридан мол-мулк солиғи, 2 418 нафаридан ер солиғини ўз вақтида, тўлиқ йиғиб олишда эса ушбу қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудига участка давлат солиқ бош инспектори сифатида бириктирилган Отабек Холмўминовнинг хизматлари катта. Масалан, жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича режадаги 15 млн сўм ўрнига 16 млн сўмлик ер солиғи, 17 млн сўм ўрнига 18 млн сўмлик мол-мулк солиғи йиғилди.
– Менга бириктирилган ҳудуд аҳолиси намунали солиқ тўловчилар бўлганлиги сабабли биз жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғини ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлдик, – дейди Чироқчи туман ДСИ участка давлат солиқ бош инспектори О.Холмўминов. – Бундан ташқари 14 нафар якка тартибдаги тадбиркор ҳамда 27 нафар фермер ҳам иш фаолияти жараёнида ўз солиқ мажбуриятларини «унутмайдилар».
Аслида солиқ тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини намунали тарзда бажариб келишларида участка давлат солиқ бош инспекторининг ҳам хизматлари кам эмас. Бу ҳақда уни яхши билган-таниган Додиқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Йўлдошев шундай дейди:
— Отабек ўз ишини пухта олиб боради, солиқ тўловчиларга маслаҳатлар бериш, солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан уларни хабардор қилишга эринмайди. Ишининг яхши ташкил этилганлиги натижаси ўлароқ бизнинг ҳудудда солиқ бўйича қарздорликлар қайд этилмаган.
А.ХУДОЙБЕРДИЕВ.
Суратда: инспектор Отабек Холмўминов солиқ тўловчи Абдушукур Маҳманазаровни тизимдаги янгиликлар билан таништирмоқда.

Прочитано: 2194 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика