Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 23 / Олий суд пленуми мажлиси

Солиқларни тўлаш – конституциявий бурч

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, парламент аъзолари, ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Мустафоев бошқарган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш йўлида босқичма-босқич амалга оширилаётган барча ислоҳот халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Бюджет ва солиқ соҳаларининг ҳуқуқий асослари такомиллаштириб борилмоқда. Жаҳон тажрибаси ва солиққа тортишнинг амалда синовдан ўтган ёндашув ва тамойилларини ўрганиш асосида қабул қилинган Солиқ кодекси солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи барча меъёр ва қоидаларни мужассамлаштирган ҳужжат сифатида амалиётда катта қулайликлар яратмоқда. 2008 йил 1 январдан кучга кирган мазкур Кодексда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилиши билан бирга солиқ солишнинг мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, ягоналиги тамойиллари, шунингдек солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари, 2012 йил 25 декабр­да Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда 2012 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари қабул қилиниб, солиқ қонунчилиги янада такомиллаштирилди.
Йиғилишда муҳокама этилган «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси солиқ қонунчилигига киритилган юқоридаги каби ўзгартиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш – ҳар бир фуқаронинг конс­титуциявий бурчи. Бироқ амалда жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқдан бўйин товлаш, солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатлари учраб туради. Хусусан, тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишлар натижасида солиқдан бўйин товлаш ҳолатлари баробарида солиқ солинадиган базани аниқлаш ва белгиланган солиқларни ундиришда бир қатор камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилгани маълум бўлган. Бундай ҳолатларга барҳам бериш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларда тадбиркорлар ва солиқ идоралари ходимларининг солиқ қонунчилигига риоя этишдаги масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, бу борада суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларга тегишли тушунтиришлар бериш мақсадида суд амалиёти умумлаштирилиб, олимлар ва амалиётчилар, давлат идоралари вакиллари фикр-мулоҳазалари асосида Пленум қарори лойиҳаси янада такомиллаштирилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала ҳам муҳокама этилди.
Кўриб чиқилган масалалар қонунларни амалда бир хилда қўллаш, ягона суд амалиётини шакллантириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Пленумда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодиров иштирок этди.
ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2621 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика