Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 23 / Янги ҳужжат

Давлат тилида маркалаш янада такомиллашмоқда

Республика Президентининг 29.01.2013 йилдаги «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» ПҚ-1913-сон қарорига асосан 2013 йил 1 июлдан бошлаб импорт қилинадиган озиқ-овқат ва шахсий гигиена ҳамда бошқа истеъмол товарларининг истеъмол қадоқларида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўйилган давлат тилидаги маркировкалар бўлиши мажбурийлиги белгилаб қўйилди. Бундан кўзланган мақсад ноқонуний олиб кирилган ҳамда қалбакилаштирилган товарларнинг чакана савдо тармоқларида сотилишига йўл қўймасликдир.

Мамлакатимизда ички бозорни қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган товар-маҳсулотлардан ҳимоя қилишнинг мустаҳкам дастаги ишлаб чиқилган. Давлатимиз мамлакат корхоналари томонидан юқори сифатли истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш учун ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратиб бераётир. Республика Президентининг 29.01.2013 йилдаги «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» ПҚ-1913-сон қарорига асосан 2013 йил 1 июлдан бошлаб импорт қилинадиган озиқ-овқат ва шахсий гигиена ҳамда бошқа истеъмол товарларининг истеъмол қадоқларида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўйилган давлат тилидаги маркировкалар бўлиши мажбурийлиги белгилаб қўйилди. Бундан кўзланган мақсад ноқонуний олиб кирилган ҳамда қалбакилаштирилган товарларнинг чакана савдо тармоқларида сотилишига йўл қўймасликдир.

Хусусан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (13.05.2013 йилдаги 127-сон) билан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2013 йил 1 июлдан бошлаб давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати тасдиқланди.
Янги қоидаларга мувофиқ 2013 йил 1 июлгача «вақтинча сақлаш» божхона режимига жойлаштирилган ва 2013 йил 1 июлдан кейин эркин муомалага чиқарилган ёки 2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон Рес­публикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тилида маркировка қилинган ва 2013 йил 1 июлгача мамлакатимиз ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари ҳам давлат тилидаги маркировка билан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин.
Эндиликда мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари маркировка қилинмасдан Ўзбекистон ҳудудида сотилиши тақиқланди. Бу қоида бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади ва савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
– истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилишга доир талаблар аҳолига сотиш учун мўжалланмаган истеъмол товарларига;
– юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс­лар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларига;
– хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Рес­публикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва Ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кирилаётган истеъмол товарларига;
– кўргазма намуналари, синовлар, тадқиқотлар ва маркетинг учун намуна сифатида олиб кирилаётган истеъмол товарларига.
Истеъмол идишига қўйиладиган маркировкада маркировка қилинадиган товар тўғрисида қуйидаги тусдаги маълумотлар бўлиши керак:
l асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлар рўйхати;
l товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилган сана;
l товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари;
l товарларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
l товарни ишлатиш (унинг яроқлилик) муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур хатти-ҳаракатлари, шунингдек бу хатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
l ишлаб чиқарувчининг (бажарувчи, сотувчининг) ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;
l сақлаш, хавфсиз утиллаштириш усуллари ва қоидалари.
Товар маркировкаси (этикетка, бирка, лейбл)да ва истеъмолчи учун фойдаланишга доир илова ҳужжатларидаги ахборот, товарнинг тури ва техник жиҳатдан мураккаблигига қараб, бевосита муайян товарга матн кўринишидаги ҳужжат
(паспорт, формуляр, қўллаш учун кўрсатма ва бошқалар) сифатида илова қилиниши керак.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, рес­публикага олиб кириладиган товарларни давлат тилида маркалаш тадбиркорлик субъектларининг кенг кўламда фаолият кўрсатиши ва улар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, пировардида контрабанда товарларини четдан келтириш ва сотишнинг олдини олиш, ички истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатлари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, жаҳон стандартларига жавоб берадиган рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.


Отабек ҲАСАНОВ,
Давлат божхона қўмитаси
Марказий божхона лабораторияси
инспектор-эксперти.

Прочитано: 2422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика