Россия Марказий банки кредит ташкилотлари зиммасига илгари лицензиядан маҳрум қилинган банкда ишлаган топ-менежерларни ишга қабул қилишлари тўғрисида хабар қилиш мажбуриятини юклади.
Ташкилот лицензиядан маҳрум қилинган менежерларни ишга қабул қилаётганда бу ҳақда Мбни хабардор қилиши шарт бўлган лавозимлар доираси белгиланди. Улар жумласига банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ички тузилмалар, бўлинмаларнинг раҳбарлари киради.
Ушбу чора бир маротаба бўлса ҳам кредит ташкилотининг банкротлигига аралашиб қолган топ-менежерларни ишга жойлаштиришни қийинлаштиради.