Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 19 / Кадрлар бўлими

ТАЪТИЛ ҚИСМЛАРГА БЎЛИНСА

24 иш кунига таътил олган ходимимиз уни қисмларга бўлмоқчи:

1 ҳафта + 2 ҳафта + 1 ҳафта. Уни қандай расмийлаштириш керак?

О.Нафасова.

Термиз шаҳри.

 

– Таътилни қисмларга бўлиш Меҳнат кодексининг 146-моддасида назарда тутилган*. Унга биноан ходимнинг хо­ҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади.

Бироқ ходимнинг ушбу ташаббусига иш берувчининг розилиги олиниши керак. Таътилдан қисмларга бўлиб фойдаланиш масаласи олдиндан (календарь йилда йиллик таътиллар бериш навбатлилиги жадвали тузилаётганда) ёки ходимга йиллик таътил бериш олдидан ҳал қилиниши мумкин.

Кодексда белгиланишича, таътил қисмларга бўлинганда таътилнинг бир қисми (бўлинмас қисми) 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим, қолган таътил эса ходимнинг хоҳишига кўра кам муддатли қисмлар билан берилиши мумкин. Шу сабабли 15 иш кунилик таътил қуйидагича бўлиниши мумкин: 12 + 3; 12 + 2 + 1; 12 + 1 +1 + 1; 24 иш кунилик таътилда: 12 + 12; 12 + 4 + 4 + 4; 12 + 3 + 3 + 3 + 3 ва ҳоказо.

Тақдим этиладиган қисмларнинг исталган бирортаси таътил муддатига кириши боис, уларнинг ҳар бири иш берувчининг алоҳида ёзма буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилиши керак. Бунда таътилнинг ҳар бир қисмига ходимга таътил берилиши тўғрисида хат-ҳисоб-китоб расмийлаштирилиши керак.

Кадрлар хизмати мутахассислари ам­алдаги қонун ҳужжатлари билан, ҳатто агар ходим таътилни бир иш кунига олса ҳам, таътил бериш таомили учун белгиланган барча қоидаларни ёдда тутишлари ва уларга риоя қилишлари лозим.

 

*Таътилни қисмларга бўлиш мумкинлиги Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сон конвенциясида (Женева, 24.06.1970 йил; 1973 йил 30 июндан кучга кирган) ҳам назарда тутилган.

Абдусалом РИСқУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2468 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика