Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 19 / Кадрлар бўлими

ХОДИМА ИШГА ҚАЙТСА...

Менинг лавозимимни қисқартиришмоқчи. Бошқа тегишли мутахассислик ва иш малакаси йўқлиги муносабати билан менга вақтинча ишда бўлмайдиган (болани парваришлаш таътилида бўлган) ходиманинг ўрнига ўтиш таклиф қилинди. Мен рози бўлдим. Ва мен билан асосий меҳнат шарт­номасига ушбу ходима таътилдан қайтиб келгунча унинг иш жойига ўтказиш тўғрисида қўшимча келишув тузишди.

Агар у ишга чиқишни хоҳлаб қолса, мен нима қиламан?

Бундай ҳолда мен билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади: ходим ишга қайтган кундан бошлаб қисқартириш муносабати биланми ёки бошқа асосга кўрами?

С.Ҳайдаров.

Тошкент шаҳри.

 

–   Ходимлар сони ёки штати қисқариши муносабати билан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда тўғри бўлади:

а) ходимлар сони ёки штатининг амалда қисқариши юз берган. Ушбу ҳолат ходимлар сони ёки штати қисқарилиши тўғрисида буйруқ ва қисқартириш тадбирлари бошланишига қадар тасдиқланиши керак бўлган янги штат жадвали билан тасдиқланиши керак;

б) ходим ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эга эмас. Меҳнат кодекси (МК)нинг 103-мод­дасига мувофиқ ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Ходимлар сони ёки штати қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиб бўлмаган тақдирдагина йўл қўйилади (МКнинг 92-моддаси).

Афсуски, сизнинг ҳолатингизда бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномаси турига таъсир қилган: муддатсиздан у муддатли меҳнат шартномасига айланган, чунки мазкур лавозим ижтимоий таътилда бўлган ва унга қонунчиликка мувофиқ иш жойи сақланган бошқа ходимга биркитилган (МКнинг 76-моддаси). Ушбу ҳолда меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси).

Меҳнат кодекси муддатли меҳнат шарт­номасининг бекор қилинишини бирор-бир компенсациялар тўлаш ёки моддий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатларини бериш билан боғламайди.

Прочитано: 2356 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика