Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 19 / Ижтимоий таъминот

КЎҲНА ДУНЁ КЕКСАЙИБ БОРЯПТИ

Асримиз охирига келиб, бир пенсионерга икки нафар солиқ тўловчидан камроқ одам тўғри келадиган бўлади. Дунё бўйича ўртача прогноз ана шундай. Бироқ ҳар бир мамлакатда ўзининг шарт-шароити бор.

 

Аҳоли ҳатто Ҳиндистон ва Хитойда ҳам шиддат билан кексайиб боряпти. Сиэтл университети социо­логлари кейинги 60 йил учун демографик маълумотлар асосида ўз математик моделлари асосида дунё аҳолисининг келажагини ҳисоблаб чиқдилар.

Унга кўра 2100 йилга келиб дунёда 85 ёшдан ошган кишилар бир неча баробар кўпаяди. АҚШда бир пенсионерга 1,8 солиқ тўловчи тўғри келади. Европа, Хитой ва Россияда уни ҳозиргидек саккиз нафар меҳнатга лаёқатли фуқаро ўрнига 1,6 киши боқади. Ҳиндистонда – ўн  бир киши ўрнига икки киши.

Олимлар уларнинг хулосалари мамлакатларга ижтимоий, демографик ва пенсия сиёсатининг мақбул стратегияларини олдиндан ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам беради деб умид қилишяпти. Кўп мамлакатларнинг таҳлилчилари ҳам ҳамкасбларининг фикрига қўшилиб, аср охирига бориб пенсия ёши ва меҳнат стажининг ошишини башорат қиляптилар.

Россия, Хитой ва Ҳиндистонда навқирон аҳо­лининг етишмаслиги муаммоси энг яқин вақтда кес­кинлашади, деб ҳисоблашмоқда улар. Ҳозирдаёқ ушбу мамлакатларнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси ҳаддан ташқари пенсия юкламасига эгадир. Ишловчи кишилар ўз болаларидан ташқари кекса қариндошларини ҳам боқмоқдалар. Кекса кишиларга қараш бўйича хизматлар ва институтлар яхши ривожланмаганлиги туфайли барча юклама одатда оила зиммасига тушади. Сўров натижаларининг кўрсатишича, кишилар камида икки фарзандли бўлишни хоҳлашади, бироқ бунга имконлари йўқ. Ҳозирги аёллар янги шароитларга мослашишга мажбурлар. Ўқиш ва мақбул турмуш шароитларини таъминлаш зарурлиги боис биринчи боланинг туғилишида ўрта ёш 30 га бориб қоляпти.

Қисқаси,   Ғарб экспертларининг прогнози ҳа­қиқатга жуда яқин. Иқтисодий турмуш шароитлари ва қадриятларнинг ўзгариши оилаларда болалар сонининг камайишига олиб келмоқда. Бир вақтнинг ўзи­да тиббиётнинг ривожланиши билан умрнинг узайиши ва сифати ошиб боряпти. Авлодлар мувозанати кекса кишилар томонига ўзгаряпти.

Барча мамлакатларда ушбу тамойиллар мавжуд бўлса-да, бироқ улар турли босқичларда туришибди. Агар Шимолий Европада ушбу босқичга 1970-йиллар бошида киришилган бўлса, БРИКС давлатлари унга фақат 1990-йиллар бошида дуч келишди. Европа мамлакатларида туғилиш даражаси ҳар бир аёлга 1,2–1,3 болани ташкил этади. Россияда ушбу рақам бироз кўп – 1,4–1,5 бола, бироқ бу ҳол туғилишнинг вафот этишга нисбатан кўп бўлишига монелик қилаётир. Шу сабабли меҳнатга лаёқатли аҳоли фақат кўчиб келувчилар (мигрантлар) ҳисобига шиддат билан камаяди ёки кўпаяди.

Интернет тармоғи материалларидан.

 

Прочитано: 2377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика