Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 19 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

АГРАР ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот хизмати Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аграр соҳа қонунчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоконференция ўтказдилар. Унда депутатлар ва Фермер хўжаликлари уюшмаси, бир қатор вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимият органлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Қўмита раиси Муҳаммад­юсуф Тешабоев қишлоқ хўжа­лигида амалга оширилаётган ислоҳот­лар ва Қўмитанинг аграр соҳани тартибга соладиган ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича иши тўғрисида сўз­лаб берди. Бугунги кунга келиб 17 қонун ва 110 дан зиёд қонуности ҳужжати қабул қилинган. Бу борадаги иш давом этяпти.

М.Тешабоевнинг таъкидлаши­ча, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари «Фермер хўжаликла­ри тўғрисида»ги Ўзбекистон ­Республикаси Қонунига ўзгар­тириш ва қўшимчалар киритиш тўғ­рисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришдилар, Вазирлар Маҳка­маси ва Адлия вазирлигига уни тайёрлаш бўйича бир қатор амалий таклифлар ҳам киритилди.

Ўтган давр ичида Қўмита аграр ва сув хўжалиги соҳа­ларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тармоқни модернизациялаш дастурининг бажарилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва сотиш, фермерчиликни ривожлантириш бўйича 13 тинг­лов ўтказди. Қишлоқ ва сув хўжалиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвес­тициялар ва савдо ва­зирликлари, «Ўзгео­дезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбе­кистон Сав­до-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, бошқа илмий муассасалар раҳбарларининг ҳи­соботлари тингланди. 2012 йилда Қўмита назорат-таҳлил фаолиятининг муҳим қисми аграр соҳадаги қонуности ҳужжатлари ижросини ўрганишга қаратилди.

2010–2012 йилларда тармоқ ҳуқуқини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатларини амалга ошириш, янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг процессуал меха­низмларини яратишга бағишланган 130 дан ортиқ тадбир, шу жумладан 12 конференция, 30 семинар, 25 давра суҳбати, 27 кенгайтирилган мажлис ва 50 амалий учрашув ўтказилди. Қўмита аъзолари қишлоқ хўжа­лигида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича 380 дан ортиқ таклиф ишлаб чиқди. Тадбир доирасида Қўмитанинг фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди, у тайёрлаган бюллетень ва «Ўзбекистон Республикасининг аграр қонунчилиги» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Видеоконференция унинг иш­тирокчиларига реал режимда мурожаат қилиш, ахборотни интерфаол тарзда айирбошлаш имконини берди. Қўмита аъзолари саволларга жавоб берибгина қолмай, уларнинг айримларини жойнинг ўзида ҳал этишга ёрдам ҳам бердилар. Саволлар эса, айниқса минтақалардан, кўп эди. Чунончи, мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги балиқ хўжалиги раҳбари Бобомуродов ўз тармоғидаги имтиёзлар тўғрисида мутасаддилардан батафсил ахборот олди.

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

 

Прочитано: 2481 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика