Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 18 / Биз яшайдиган уй

Иш олға силжиди...

Бу ҳақда ёзган эдик: «ҲИСОБЛАГИЧНИ ЎЧИРИНГ ВА МУАММОНИ ҲАЛ ЭТИНГ» («Норма маслаҳатчи», 26.03.2013 йилдаги 12 (401)-сон).

Иш олға силжиди...

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг кўпчилигида табиий газни етказиб беришлардаги узилишлар, газ билан таъминлаш ташкилотларининг асоссиз талаблари ва ҳаракатлари юзасидан, хусусан истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш асбобини текшириш амалга оширилмаганлиги туфайли қарзни асосламасдан ҳисоблаб ёзиш устидан шикоятлар бўлади.

Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 28.03.2002 йилдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган) 37-бандига кўра газ етказиб берувчи газни ҳисобга олиш приборининг техник кўрик ва текшириш синовлари даври ва муддатларини истеъмолчига маълум қилиши шарт. Бундан ташқари, «Ўзтрансгаз» АКнинг 28.12.2009 йилдаги 846-8-сон буйруғига мувофиқ газ етказиб берувчи абонентга газ ҳисоблагичини давлат текширишидан ўтказиш муддати тугашидан 7 кун олдин ёзма билдирув юбориши, билдирувдан кейин 5 иш куни мобайнида ҳисобга олиш асбобини тармоқдан ечиб олиши ва уни текширишни ўтказиш учун абонентга бериши керак.

Бироқ амалиётда газ етказиб берувчилар абонентларни ҳисоблагични текшириш зарурлиги тўғрисида хабардор қилмайдилар ва гўё белгиланган муддатда ҳисобга олиш асбоби текширишдан ўтказилмаганлиги сабабли ўртачалаштирилган тариф бўйича (ҳисоблагичнинг кўрсатишларига қараб эмас) истеъмол қилинадиган газ учун ҳақ тўлашга доир қарзни автоматик равишда ҳисоблаб ёзадилар.

«Ўзтрансгаз» АК бўлинмалари ходимларининг юқорида кўрсатилган ҳаракатлари «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасини ваколатли орган белгилаган миқдордан ошадиган товарлар учун ҳақни ундириш қисмида, шунингдек шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан, молиявий маблағларни ўтказишга доир асоссиз талабларни мажбуран қабул қилдириш йўли билан устун мавқени суиистеъмол қилиш орқали бузиш ҳисобланади («Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

Юқорида кўрсатилган далиллар бўйича Қўмита «Тошкентгазтаъминот» УКга нисбатан иш қўзғади ва қуйидагилар тўғрисида кўрсатма берди:

рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилишларини тугатиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик;

тегишли жарима чораларни кўриш;

белгиланган тартибда газ ҳисоблагичнинг давлат текшириши муддати тугаганлиги ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш (тасдиқномасини олган ҳолда) мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

истеъмолчиларга ёзма билдирув юбормасдан туриб, газни ҳисобга олиш асбобларини текширишларнинг муддати ўтказиб юборилганлиги муносабати билан ҳисобланадиган асоссиз қарзни ҳисоблаб ёзиш ва ундиришни тугатиш;

«Тошкентгазтаъминот» УКнинг барча филиалларига, унга кўра агар ҳисоблагични текшириш муддати келганлиги тўғрисида истеъмолчи хабардор қилинмаган бўлса, «ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларига асосланмай» қарз ҳисоблаш ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга йўл қўйилмаслиги ва бу ноқонуний ҳисобланиши ҳақида буйруқни (фармойишни) чиқариш тўғрисида.

Қўмитанинг кўрсатмаларини бажариш учун «Ўзтрансгаз» АК ва «Тошкентгазтаъминот» УК раҳбарлари томонидан бундан кейин рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга ҳамда абонентларга асосланмаган равишда қарз ҳисоблашга йўл қўймаслик тўғрисида тегишли буйруқлар чиқарилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатма берилганидан ва Қўмита томонидан газ етказиб берувчиларга нисбатан чоралар кўрилганидан кейин худди шундай масалалар бўйича тушаётган аризалар миқдори анча камайди. Қўмита бундан кейин ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишини давом эттиради.

Манба: www.gki.uz.

 

Прочитано: 2391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика