Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 16 / Ҳамдўстликда

Соддалаштирилган тизим янада соддалашди

2013 йил 1 январдан бошлаб Белоруссияда Солиқ кодексининг янги таҳрири кучга кирди, у солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини (СССТ) қўллаш шартларини яхшилади. Биринчи навбатда соддалаштирилган солиқ ставкалари ўзгартирилди. Чунончи, ҚҚС тўловчилари учун у 5%дан 3%га, уни тўламайдиганлар учун 7%дан 5%га пасайтирилди.

Бир вақтнинг ўзида бекор қилинадиган ялпи даромаддан СССТ чоғида солиқнинг 15 фоизлик ставкаси ходимлари сони 15 кишидан ва ялпи тушуми 4,1 млрд белорус рублидан ошмайдиган ҚҚС тўламайдиганлар учун 3 фоизлик ставка билан алмаштирилди, ушбу ставка харид қилинган товарларнинг чакана савдосида реализация қилишдан олинадиган тушумга нисбатан қўлланади. Ушбу ўзгартиришларнинг натижаси ялпи тушум тарзида ягона солиқ базасини белгилаш, шунингдек СССТ чоғида солиқ ставкалари миқдорини 6 дан 4 гача қисқартириш бўлди, бу эса нафақат соддалаштирилган тизимдагиларга солиқ юкини камайтирди, балки тизимни бошқаришни соддалаштирди ҳам.

Хўжалик юритувчи субъектларга ҚҚС тўламасдан соддалаштирилган тизимни қўллаш учун мезонлар оширилди. Уни 8,2 млрд рублгача ялпи тушумга эга бўлган ва ходимлари сони 15 дан 50 кишига қадар бўлган солиқ тўловчилар қўллай оладилар (1 январгача улар тегишинча 3,4 млрд рубль ва 15 кишини ташкил этган). Шунингдек даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтарида бухгалтерия ҳисобини юритишни хоҳловчилар учун ялпи тушум мезони 3,4 млрд рублдан 4,1 млрд рублгача кўпайтирилди.

Соддалаштирилган тизимдагилар учун Солиқ кодексида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти жорий этилди.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидаги жиддий ўзгартириш солиқ базасини ҳисоблаб чиқариш тартибига тааллуқлидир. Чунончи, бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар тушумни ҳисоблаб ёзиш қоидаси бўйича, уни даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтарида амалга оширадиган субъектлар эса тўлаш қоидаси бўйича белгилайдилар.

Ўтган йил охирида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчиларнинг улуши Беларусда ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг умумий сонида 35%га яқинни ташкил қилди. Улар тушумлари ҳажмларининг ўсиши аввалги йилнинг худди шундай даврига нисбатан қарийб 4%ни ташкил қилди.

 

Нақд пул камаяди

Белоруссия Миллий банки қиймати базавий миқдор ҳажмидан 100 баравар ва ундан кўп баравар ошадиган товарлар ва хизматларга нақд пул билан ҳақ тўлашни тақиқлашни таклиф қилди, бу ҳажм 100 минг белорус рублини ташкил этади, у расмий курс бўйича 11,7 доллар ёки 9,15 еврога тенг. Шу тариқа, республикада 1 170 доллар ёки 915 евродан қиммат турадиган харидларга нақд пул билан ҳақ тўлаш тақиқланиши мумкин. Ташаббускорлар ушбу тақиқ халқаро тажрибага мувофиқ келади деб таъкидлашяпти. Чунончи, Италияда 1 000 евро, Грецияда 1 500, Францияда эса 3 000 евродан қиммат бўлган харидларга нақд пул билан ҳақ тўлашга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, харидорга у нақд пулсиз ҳақ тўлаган харидини қайтарган тақдирда нақд пул беришни тақиқлаш режалаштириляпти.

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2147 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика