Эр-хотин никоҳ вақтида сотиб олган барча мол-мулк уларнинг биргаликдаги умумий мол-мулки ҳисобланади деб эшитганман. Квартира, ер участкаси, бошқа кўчмас мулк нима бўлади? Ахир улар эр-хотиннинг фақат биттасига расмийлаштиради-ку. Улар ҳам умумий мулк ҳисобланадими?
Фотима Д.
– Оила кодекси (ОК)нинг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Шуниси эътиборлики, эр ва хотиннинг никоҳ вақтида сотиб олган квартира ёки бошқа кўчмас мулки, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулки ҳисобланади. Шунинг учун эр-хотин томонидан никоҳ пайтида сотиб олинган квартира ёки бошқа кўчмас мулк кимнинг номига расмийлаштирилишидан қатъи назар, умумий биргаликдаги мулк ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади. Ушбу меъёр асосан ишламайдиган аёлларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шу тариқа, уларнинг уй-рўзғор юритиши, ОКнинг 2-моддаси билан мустаҳкамланган эр ва хотиннинг меҳнатига тенглаштирилади. Уй хўжалигини юритиш анъанага кўра оиланинг фаровонлигига ғоятда муҳим ҳисса сифатида қаралган ва қаралмоқда.
Эр ва хотиннинг биргаликдаги мулки (уларнинг умумий мол-мулки) – улар биргаликда харид қилган, миқдорига кўра турлича моддий бойликларни битта яхлит нарсага бирлаштириш натижасидир. Бунда уларнинг ҳар бири ушбу мол-мулкни харид қилишга қанча маблағ қўшганлигининг аҳамияти йўқ. Ҳатто эр ва хотиннинг даромадлари ўртасида катта фарқ бўлса ёки даромадларнинг ҳаммасини улардан бири ишлаб топган бўлса ҳам шундайдир.
Шу тариқа эр-хотиннинг умумий мол-мулкка доир ҳуқуқи уларнинг ҳар бири уни харид қилишга қўшган ҳиссаси миқдоридан қатъи назар тенгдир.
Эр-хотиннинг биргаликдаги қонуний мулки ҳисобланган уй-жой, квартира, уй-жой ёки квартиранинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича битимларни амалга ошириш учун нотариус ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари консуллари томонидан тасдиқланган, эр (хотин)нинг уй-жой, квартира, уй-жой ёки квартиранинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига воз кечишга ёзма аризаси талаб қилинади. «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг (26.12.1996 йилдаги 343-I-сон) 62-моддасига кўра нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.
Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.
Если есть брачный договор, то имущество, указанное в нем, делится согласно этому брачному договору. Если нет брачного договора, то раздел имущества может быть произведен супругами добровольно путем заключения письменного соглашения. Семейный кодекс не предусматривает обязательное нотариальное удостоверение такого соглашения, но по желанию супругов оно может быть нотариально удостоверено. Такое соглашение похоже на брачный договор, отличие состоит в том, что соглашение о разделе определяет судьбу только существующего в наличии имущества, а брачный договор также и судьбу имущества, которое будет приобретено супругами в будущем. Кроме того, брачный договор подлежит обязательному удостоверению у нотариуса. При разделе общего имущества супругов и определении долей в этом имуществе доли супругов признаются равными, если иное не предусмотрено брачным договором между супругами.
Маколани муаллифи
Ленара Хикматова
Для обеспечения исполнения приговора в части гражданского иска, других имущественных взысканий дознаватель, следователь или суд обязаны наложить арест на имущество подозреваемого, обвиняемого, подсудимого и гражданского ответчика. Арест состоит в объявлении собственнику или владельцу имущества запрета распоряжаться, а в необходимых случаях - и пользоваться этим имуществом либо в изъятии имущества и сдаче его на хранение другим лицам.
Если автомоблиь был приобретен в период брака на имя Вашей супруги, он является вашим с нею общим совместным имуществом. Вы являетесь тоже сособственником данного автомобиля.
Согласно законодательству при недостаточности у собственника другого имущества кредитор вправе предъявить требование о выделе доли должника в общем имуществе для обращения на нее взыскания. Если в таких случаях выделение доли в натуре невозможно либо против этого возражают остальные участники долевой или совместной собственности, кредитор вправе требовать продажи должником своей доли остальным участникам общей собственности по цене, соразмерной стоимости этой доли, с обращением вырученных от продажи средств в погашение долга. В случае отказа остальных участников общей собственности от приобретения доли должника кредитор вправе требовать по суду обращения взыскания на долю должника в праве общей собственности путем продажи этой доли с публичных торгов.
Маколани муаллифи
Ленара Хикматова