Norma.uz

Ер солиғининг уч баравари оилавий корхоналар учун эмас

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) мувофиқ 2013 йил 1 январдан бошлаб барча ягона солиқ тўлови тўловчилари (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ЯСТнинг энг кам миқдорини ягона база – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисоблайдилар.

Шу муносабат билан МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 11.04.2013 йилда 2203-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар 2013 йил 15 апрелдан кучга кирди.

Аввало 2203-сон Низом татбиқ этилмайдиган шахслар доирасига аниқлик киритилди. Улар жумласига қуйидагилар киради:

l ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналари. Аввалги таҳрирда шу қаторида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари ҳам кўрсатилган;

l оилавий корхоналар. Улар 2203-сон Низомни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўламайдиганлар рўйхатига илк бор киритилди. Бунда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли – оилавий корхона шахс сифатида белгиланди. Шу тариқа, 2203-сон Низом татбиқ этилмайдиган ЯСТ тўловчилар рўйхати салмоқли бўлиши мумкин. Масалан, оилавий корхона сифатида рўйхатдан ўтказилган ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқалар.

Аввалгидек, 2203-сон Низом қуйидаги юридик шахсларга тааллуқли эмас:

ЯСТ тўловчилари ҳисобланмаган;

ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишида имтиёзларга эга бўлган;

уларга нисбатан ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

2203-сон Низомга бошқа тузатишлар 2013 йил 1 январдан барча корхоналар учун ҳисобот даври чорак этиб белгиланганлиги билан боғлиқ. Қуйидагиларга тегишли ўзгартиришлар киритилди:

7-бандга – «ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарилади». Аввалги таҳририга кўра микрофирма ва кичик корхоналар уни ҳар чоракда, улар жумласига кирмайдиган корхоналар
эса – ҳар ойда ҳисоблар эдилар;

8-бандга – «Ер солиғи бир чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4)». Аввалги таҳририга кўра микрофирма ва кичик корхоналар уни ушбу формула бўйича ҳисоблар, улар жумласига кирмайдиган корхоналар эса яна 12 га бўлар эдилар;

9-банднинг бешинчи хатбошисига – «СЯТ – ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолдаги ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг «040»-сатри маълумотлари асосида)». Аввалги таҳририда ой учун ҳам эди;

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови маълумотнома-ҳисоб-китобининг 010, 030, 040 ва 050-сатрларига.

Пасайтирувчи коэффициентлар белгиланган тўловчилар рўйхатига асосий фаолият тури автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўлган ташкилотлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) ҳамда автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар киритилган. Улар учун 0,35 коэффициенти белгиланган.

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 4172 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика