Хусусий уйимда камин қурмоқчи бўлдим. Буни қандай қилиб қонуний асосда қилиш мумкинлигини билишга қарор қилдим. Рухсат олиш учун шаҳар газ идорасига мурожаат қилдим ва каминларга умуман рухсат йўқлигини эшитиб ғоятда ҳайратландим.
Ҳайратланганимга сабаб – мен бўлган кўп уйларда камин бор. Демак уларнинг ҳаммаси қонунга хилоф равишда қурилган экан-да?
О.Горбунова.
– Ҳақиқатан ҳам, 2.08.01-05 ШНК «Турар жой бинолари»нинг (Давархитектқурилишқўмнинг 7.12.2005 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган) 9.29-бандига кўра турар жой биноларида буғ билан иситиш тизимлари ва газда иситувчи каминларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Хусусий уйларда, агар уй 2 қаватдан баланд бўлмаса, печкада иситишга йўл қўйилади (2.08.01-05 ШНКнинг 9.32-банди). Бироқ бунда ҳам каминлар тилга олинмайди.
Бундай чеклаш газда иситиш тизимидан фойдаланиш хавфи юқорилиги билан изоҳланади. Унинг созланганлиги устидан қаттиқ кузатиб бориш зарур. Чунончи, Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг статистик маълумотларига кўра 2012 йилда печка қурилмасининг носозлиги туфайли Тошкентда 89 та ёнғин юз берган, бундан 39 таси газ асбобларининг носозлиги туфайли келиб чиққан.
Ольга КИРЬЯКОВА,
мухбиримиз.