Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 12 / Биз яшайдиган уй

Сизда ҳаммаси меъёрда

Мен 15 йилдан бери ишлайдиган ва яхши мутахассис деб ҳисобланадиган ташкилот идоравий уй-жой қуряпти. Уй-жой ходимлар ўртасида навбатга мувофиқ тақсимланмоқда. Бироқ менинг яшаш майдонини кенгайтириш тўғрисидаги илтимосимга рад жавоби беришди, чунки бир хонали квартирамнинг умумий майдони 37 кв.метр бўлиб (18 кв.метри яшаш учун мўлжалланган, унда мен бўйи етган қизим билан яшайман), бу турар жой яшашнинг ижтимоий меъёрларига мувофиқ келади.

Корхонанинг уй-жой комиссияси тўғри қилганми?

А.Ризаева, Тошкент ш.

– Сизнинг ҳолатингизда корхонанинг уй-жой комиссияси тўғри қилган.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида турар жой фуқароларга кўрсатилган меъёр доирасида берилади.

Бироқ бир хонага турли жинсдаги шахсларни, эр-хотинлардан ташқари, жойлаштирмаслик мақсадида ушбу меъёр оширилиши мумкин. Қўшимча майдон республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рўйхатда1 кўрсатилган айрим сурункали касалликларнинг оғир шакллари билан оғриган оила аъзоларига ҳам берилиши керак (Уй-жой кодексининг 42-моддаси).

 

1Беморнинг уй-жой майдони кўпайтирилиши мумкин бўлган айрим оғир турдаги сурункали касалликларининг рўйхати (соғлиқни сақлаш вазирининг АВ томонидан 10.08.2001 йилда 1060-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

 

Римма СОЛОДОВНИКОВА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2624 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика