Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 12 / Биз яшайдиган уй

Коммунал портал

htpp://e-kommunal.uz ва http://ek.uz манзиллари бўйича жойлашган УЖКХ портали иш бошлади. Бу – катта ишнинг дебочаси холос, бироқ ҳозирданоқ бу ерда меъёрий ҳужжатлар, ХУМШ, авария хизматлари, маҳалла қўмиталари, коммунал хизматлар етказиб берувчилари ва бошқалар ҳақида ахборот олиш мумкин.

Портал бошлов режимида ишлаяпти, функционал тестланади, саҳифалашдаги хатоларга ишлов берилмоқда, навигация ва юзабилитини яхшилаш бўйича таклифлар йиғилмоқда, барча таклифлар uForum.uz да умумлаштирилади, ишлаб чиқувчилар томонидан кузатилади ва дарҳол жорий этилади ёки ишлар режасига киритилади. www.uz статистик маълумотларига кўра ҳар куни 200 кирувчи қарийб 1 000 саҳифани кўздан кечирмоқда.

Коммунал хизматларни ҳисоблаш калькулятори кирувчилар сони бўйича етакчилик қилмоқда, ундан фойдаланган ҳолда сиз танлаган вақтда хизматларга қанча тўлаш кераклигини била оласиз. Унда барча вариантлар ҳисобга олинган: ҳисоблагич бўйича ёки ҳисоблагичсиз, электр печга эга бўлган яшовчилар бошқа тариф бўйича тўлаши ва ҳоказо.

Шунингдек сиз порталда уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги исталган корхонага савол қолдиришингиз мумкин, Uzinfocom маркази ходимлари уни манзилига етказиб, жавоб олишади ва уни чоп этишади.

Бугунги кунда давлат хизматчилари ҳузурига кириш қийин деган фикр шаклланган. Мазкур ҳол эса буни рад этади: раҳбарият аҳоли билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Савол беринг, муаммоли масалаларга эътиборни қаратинг, жойларда бевосита алоқани йўлга қўйинг. Фақат биргаликда ҳаётимизни қулайлаштира оламиз.

Прочитано: 2490 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика