Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 9 / Паспорт масалалари

Европага Россия орқали транзитда ўтиш

Мен Россия Федерациясида меҳмонда бўлиб, у ердан туристик мақсадда Европанинг бир нечта мамлакатига бормоқчиман. Мен виза расмийлаштиришим керакми ёки йўқми? Россиядан тўғридан-тўғри Европага борсам бўладими?

Бобур А.

– 2000 йил 30 ноябрда Минскда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида битим имзоланган. Ўзбекистон мазкур Битимга Президентнинг 27.12.2006 йилдаги ПҚ-542-сон қарорига мувофиқ қўшимча шартни1 ҳисобга олган ҳолда қўшилди.

Мазкур Битимга биноан унинг Тарафлари бўлган давлатларнинг фуқаролари, яшаш жойидан қатъи назар, Битимнинг 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларида кўрсатилган амал қилувчи ҳужжатларнинг бири бўйича визасиз Тарафлар давлатларининг ҳудудида унга кириш, чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва бўлиш ҳуқуқига эгалар.

Белгиланган тартибга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг кириш-чиқишнинг визасиз режими ўрнатилган МДҲ мамлакатларига чиқиши учун хорижга чиқишга рухсат бериш ёзувли стикерни расмийлаштириш талаб қилинмайди.

Агар сиз Россия Федерациясига меҳмонга бормоқчи бўлсангиз, сизга виза керак эмас. Агар сиз у ердан чиқиш учун бизнинг қонун ҳужжатларимиз бўйича кириш визасини расмийлаштириш талаб қилинадиган мамлакатга чиқишни режалаштирсангиз, яшаш жойингиздаги Ўзбекистон ички ишлар органларига ушбу мамлакатга кириш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида олдиндан ариза билан мурожаат қилишингиз керак.

Истисно ҳолларда Ўзбекистоннинг Битим аъзоси бўлган мамлакатлардаги консуллик муассасаларига мурожаат қилиш мумкин. Ушбу тартибга риоя қилмаслик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-«Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш» моддаси бўйича жиноий жавобгарликка олиб келадиган хорижга ноқонуний чиқиш сифатида баҳоланади. Ушбу меъёр Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» қарори (25.11.2011 йилдаги 9-сон) 7-банди ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибидан (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги

8-сон қарори билан тасдиқланган) келиб чиқади.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

 

1Ўзбекистоннинг қўшимча шарти қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасига нисбатан Тарафлар фуқароларининг сафарлари режимини икки тарафлама битимлар асосида амалга оширади.

Прочитано: 2953 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика