Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 9 / Паспорт масалалари

Паспорт ишларида тартиб

Фуқаролар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилиши қандай текширилади?

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаган Президент Фармони (26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон) билан Ўзбекистонда паспорт режимига риоя этиш учун жавобгарлик фуқаролар ва корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари зиммасига юкланган. Уларнинг бу борадаги фаолиятини назорат қилиш ваколатлари эса ички ишлар органларига берилган.

ПФ-2240-сон Фармонга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномага1 кўра фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан паспорт режими қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш чора-тадбирлари қуйидагиларни назарда тутади:

паспортсиз, ҳақиқий бўлмаган паспортлар бўйича, пропискасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан яшаётган шахсларни, шунингдек агар уларнинг прописка қилиниши, рўйхатдан ўтиш муддати тугаган бўлса, прописка ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилган шахсларни аниқлаш мақсадида аҳоли пунктларида (маҳаллалар, уйлар, квартиралар, ётоқхоналар ва ҳоказо жойларда) текшириш;

корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқаролар иш ёки ўқишга қабул қилинаётганда паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини текшириш. Бундай текширишлар муайян идоралар ёки халқ хўжалиги тармоқларига тегишли бўлган объектлар бўйича ўтказилади;

паспорт режимини бузишга имкон берувчи сабаблар, хусусиятлар ва шароитларни ўрганиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш;

паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг ёки ушбу ишни юритишга ваколатли шахсларнинг иши устидан назорат қилиш, уларга йўл-йўриқлар бериш;

аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари, шу жумладан радио ва телевидение орқали чиқишлар, матбуотдаги материаллар чоп этиш;

инстанцияларни паспорт режимини таъминлаш тадбирлари давомида аниқланган камчиликлардан хабардор қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларида фуқароларни иш ёки ўқишга қабул қилиш чоғида паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини текшириш кадр хизматларининг ҳисоб ҳужжатларидаги ишчи ва хизматчиларнинг паспортлари ва прописка тўғрисида маълумотларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади. Зарур ҳолларда уларни кўздан кечириш учун паспорт талаб қилиб олиниши мумкин.

Текшириш натижалари бўйича 2 нусхада далолатномалар тузилади, уларнинг бири корхона, муассаса, ташкилот ва ўқув юртининг маъмуриятига топширилади, иккинчи нусхаси эса паспорт аппаратида сақланади. Уларда аниқланган камчиликлар, шунингдек уларни бартараф этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида таклифлар кўрсатилади. Айни вақтда айбдорларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилади, улар ҳақида ички ишлар органлари раҳбарларига маълум қилинади.

Ички ишлар органларида паспорт қоидаларини бузувчилар ҳисоби юритилади.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки пропискасиз шахслар яшаб туришига йўл қўйиши – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 223-моддасининг учинчи қисми).

Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлар:

аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ижарадаги корхоналари, квартирадан фойдаланиш қисмлари (КФҚ)нинг раҳбарлари;

уй бошқарувчилари, уй ва ётоқхоналарнинг комендантлари, маҳалла қўмиталарининг раислари;

меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар ва туристик базалар, касалхоналар, қариялар ва ногиронларнинг интернат уйлари, болалар учун интернат уйлар ва фуқаролар прописка қилиниши лозим бўлган бошқа шу каби муассасаларнинг директорлари (мудирлари);

уй эгалари ёки ихтиёрида турар жой бинолари ва хоналари бўлган бошқа шахслар.

Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилган корхона, ташкилот, муассасаларнинг мансабдор шахсларига ЭКИҲнинг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 223-моддасининг тўртинчи қисми).

1ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 18166 раз(а)

Комментарии к статье (20)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2015-07-16 15:12:15, Гость_Дилором:
Ассалому алайкум ,мени саволим куйидагича Мен 1995 йили Самарканд шахридан паспорт олганман доимий руйхатда эса Андижонда турганман.Ундан сунг бир неча бор паспорт алмаштирдим,айни пайтда биометрик паспортим мавжуд.Хозирги кунда углим 16 ёшга тулди киндер паспорт бор, якинда углимга биометрик паспорт олиш учун мурожаат килган эдик, паспорт столидан мени 1995 йилда Самарканд шахридан олган паспортимни конуний олингани тугрисида маълумотнома олиб келишимни сурашди. Самарканд шахридан менга паспортимни хакикатдан берилганлиги лекин конуний еки ноконуний олинганлиги тугрисида маълумот йук деган маълумотнома беришди. Ушбу маълумотномага асосан мени углимга биометрик паспорт беришадими? Агар беришмаса паспортимни конуний олинганлиги тугрисидаги маълумотномани олишим учун кайси идорага мурожаат килишим мумкин? Турмуш уртогим 2006 йили вафот этган, еки турмуш уртогим номи оркали углимга паспорт олишим мумкинми? Углимга 2 ойдан бери паспорт ололмай сарсон буляпман, сиздан илтимос ушбу масалани ечишимда ердам беришингизни сурайман.
2015-07-18 23:56:52, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Дилором

Хурматли "Гость_Дилором"!   Узбекистон Республикасида паспорт тизими тугрисидаги Низомга кура Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқарога фукаролик паспорти доимий рўйхатда турадиган жойидан берилади.
Узбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган ИИВ буйруғига 1-илова)  кура паспорт булинмалари фукаро томонидан паспорт олиш ёки паспортни алмаштириш учун такдим этилган хужжатларнинг хакконийлигини текшириш максадида фукаро мукаддам паспорт олган  паспорт булинмаларидан маълумотнома талаб этиш хукукига эга. Шу каби маълумотномалар паспорт булинмалари ходимлари томонидан суровнома тарзида амалга оширилади.
Ички ишлар бошкармаларига келиб тушган суровнома натижалари урганиб чикилган холда, фукаролик паспортини бериш, алмаштириш ёки паспорт беришни такиклаш масаласи паспорт булинмалари бошликлари томонидан куриб чикилади.
2015-10-20 18:12:47, Гость_Sanjar:
Assalomu alaykum. Meni savolim quyidagicha: pasportni almashtirish uchun hamma hujjatlar olib kelib kelingandan keyin qancha vaqtda beriladi va fuqaroni qay tartibda ogohlantiradi (telefon qiladimi, SMS orqalimi yoki xat orqalimi)? Ushbu tartibning qonuniy asosini qanday topsam bo'ladi?
2015-10-21 13:41:14, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Sanjar
Assalomu alaykum. Meni savolim quyidagicha: pasportni almashtirish uchun hamma hujjatlar olib kelib kelingandan keyin qancha vaqtda beriladi va fuqaroni qay tartibda ogohlantiradi (telefon qiladimi, SMS orqalimi yoki xat orqalimi)? Ushbu tartibning qonuniy asosini qanday topsam bo'ladi?

Ассалому алайкум_"Гость_Sanjar!"Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом(ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сонли Фармонига 1-илова)нинг 10-бандига асосан  Талабнома ДПМ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази)га юборилганидан кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн иш куни мобайнида, хорижда - ўн беш иш куни мобайнида берилади.
 
Ушбу холатда маълумотларни йиғиш пункти томонидан фуқарога янги паспорт тайёр бўлганлиги тўғрисида қўнғироқ қилиб маълум қилиниши бошқарманинг ахолига қулайлик яратиш борасида ташаббуси бўлиб, маълумотларни йиғиш пункти томонидан янги паспорт тайёр бўлганлиги хақида фуқарога маълум қилиниши қонунда белгиланмаган ва мажбуриятига кирмаган
2015-11-21 17:20:28, Гость_:
мани ёшим 17да ва хали паспорт олмаганман  майда 18га кираман.олмаганим учун жарима тулийманми?
2015-11-24 01:04:11, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
мани ёшим 17да ва хали паспорт олмаганман  майда 18га кираман.олмаганим учун жарима тулийманми?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасига мувофиқ паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2016-05-04 16:57:38, Гость_Навруз:
Салом! Янги паспорт олгандан сунг канча вакт ичида руйхатга (Кайд этиш)куйиш керак? Жавоб учун олдиндан рахмат!
2016-05-12 17:03:23, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Навруз
Салом! Янги паспорт олгандан сунг канча вакт ичида руйхатга (Кайд этиш)куйиш керак? Жавоб учун олдиндан рахмат!

Ассалому алайкум_"Гость_Навруз!"  Қайд этиладиган (рўйхатга олинадиган) фуқаролар биометрик паспорт олган  кундан бошлаб 3 кун муддатда паспорт ишларини юритишга ваколатли шахсларга қайд этиш (рўйхатга олиш) учун ҳужжатларини тақдим этишлари шарт.
2016-06-18 22:20:22, Гость_Дилмурод:
Ассаламу алайкум. Мени кизим 16 ёшга тулганига 6 ойдан ошди.Паспорт олишга борганида жарима тулайсиз дейишди. Шу тугрими.
2016-06-20 09:44:54, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Дилмурод
Ассаламу алайкум. Мени кизим 16 ёшга тулганига 6 ойдан ошди.Паспорт олишга борганида жарима тулайсиз дейишди. Шу тугрими.

   Ассаламу алайкум "Гость_Дилмурод". Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг  3 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
2016-08-03 14:08:05, Гость_:
Мен Қозоғистон фуқаросиман Ўзбекистонда вақтинча пропискам бор давлат ишига ишлашимга буладими?
2016-10-21 20:27:49, Гость_Дилбар.:
Ассалому алайкум мени саволим бор эди олдиндан рахмат.1998 йилда тугилган жияним 30 сентябрь куни 18 ешга тулди,21 октябрьда фукоролик паспорти олиш учун хужжат топширишга борганда 500000 юз минг жарима тулайсан деган шу конунийми???
2016-12-05 15:57:26, Гость_Сардор:
Паспорт олишда ўз вақтида эрининг фамилиясига ўтмаганлик учун жарима бор экан, шу ҳақда маълумот ёки қонун борми?
2018-01-08 13:53:09, Гость_Akbarali:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-02-03 08:42:21, Гость_Бобур:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-02-09 10:03:49, Гость_Азиз:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-05-08 09:27:10, Гость_Жиззах:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-09-23 05:47:00, Гость_Гулсара:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-12-11 20:23:13, Гость_Озода:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-07-29 13:34:53, Гость_:

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика