Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 6 / Кадрлар бўлими

Ногиронни ишга жойлаштириш хусусиятлари

– Ҳа, II гуруҳ ногирони билан меҳнат шартномасида унинг ишлаш шарт-шароитлари хусусиятларини қайд этиш керак.

Ногиронларни (жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни) ишга расмийлаштириш Меҳнат кодекси (МК) билан умумбелгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда иш берувчи улар меҳнат шарт-шароитлари хусусиятларини ва МК ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган кафолатларни билиши керак, айнан улар меҳнат шартномасида кўрсатилиши лозим. Чунончи:

I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади (МКнинг 116, 120-моддалари). Тегишинча, меҳнат шартномасида МКнинг 220-моддасига асосан ногирон 8 соат давом этадиган иш куни учун назарда тутилган ҳақ тўланган ҳолда 7 соат давом этадиган қисқартирилган иш кунилик ишга қабул қилинишини қайд этиш зарур;

ногиронларга таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин, уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак (МКнинг 143, 144-моддалари);

йиллик узайтирилган асосий таътил камида 30 календарь кунга берилади (МКнинг 135, 220-моддалари);

ногироннинг хоҳишига кўра унга ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда 14 календарь кунга қадар таътил берилиши мумкин (МКнинг 150-моддаси).

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (МКнинг 220-моддаси).

Шу сабабли фуқароларнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифалари (18 ёшга тўлмаган шахслар, ногиронлар, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан банд шахслар) учун белгиланган, улар иш шарт-шароитлари хусусиятлари ва кафолатларини меҳнат шартномасида қайд этиш керак (МКнинг 73-моддаси).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 5272 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика