Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 6 / Хўжалик ҳуқуқи

Улгуржи савдонинг ўз қоидалари бор

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган МЧЖ ўзининг почта манзилини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўзгартиришга қарор қилди. Биз бундай ҳолатда қайта рўйхатдан ўтишимиз ва улгуржи савдога оид муддатсиз лицензияни қайта расмийлаштиришимиз керакми?

 

– Почта манзили ўзгарган тақдирда таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш шарт эмас. Чунончи, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг1 36-бандига асосан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар ўз почта манзили ўзгарган тақдирда 10 кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб 2 кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ ва статистика органларини хабардор қилади.

Бироқ, Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг2 23-бандига кўра улгуржи савдога оид лицензия эгасининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятига оид лицензияни қайта расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. Лицензияни қайта расмийлаштиришни жойлашган жой (почта манзили) ўзгаргандан кейин бир ой мобайнида амалга ошириш лозим, бунда лицензияловчи органга почта манзили ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (масалан, ижара шартномаси, кадастр ҳужжатлари нусхаси ва бошқалар) илова қилинган ҳолда ариза берилиши керак.

Лицензияни қайта расмийлаштиришни лицензияловчи орган уларни олган кундан бошлаб 2 кун мобайнида амалга оширади. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилишига қадар МЧЖ унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Эътиборлиси шуки, улгуржи савдони лицензияни қайта расмийлаштирмасдан амалга ошириш лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади. Чунончи, Солиқ кодексининг 117-моддасига кўра фаолият турларини лицензиясиз амалга ошириш фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, лицензияланадиган фаолият билан махсус рухсат олмасдан туриб шуғулланиш маъмурий жавобгарликка – фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси).

 

1Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 6277 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика