Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамиз ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини 25 645,4 минг сўмга 100 фоизли олдиндан тўлов шарти билан сотди. Ушбу сотилган маҳсулотнинг таннархи 27 535,6 минг сўмга тенг.
Бизда ҳисоб-китоблар тўғри ёки нотўғри юритилаётганлигига ойдинлик киритиш мақсадида, қайд этилган ҳолатда қандай тартибда солиқ тўлашимиз ҳамда уларнинг бухгалтерияда акс эттирилиши бўйича аниқ жавоб беришингизни илтимос қиламиз.
Жавлонбек Қўлдошев, МЧЖ раҳбари.
Тошкент вилояти.
– Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.
Хусусан, товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар
учун – товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум таркибига киритилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди.
Демак, товарларни таннархидан паст нархда сотилишида ёки харид қилинган нархида сотилишида солиқ солиш мақсадида сотилган товарнинг таннархи ёки харид қилинган нархи ЯСТ солинадиган ялпи тушум деб қаралади.
Ягона солиқ тўлови корхонанинг ҳар бир фаолият турига тегишли ставка бўйича тўланади. 2013 йилги ягона солиқ тўлови ставкалари ЎзР Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларида белгиланган. Ишлаб чиқариш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5% миқдорида белгиланган (Қарорга 9-1-иловаси).
Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда ЯСТ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб маҳсулотнинг таннархи ҳисобланади ва бюджетга тўлаб бериладиган солиқ суммаси 1 376 780,0 сўмни ташкил этади (27 535 600 х 5%).
Сиз қайд этган операциялар, 21-сон БҲМСга кўра қуйидаги бухгалтерия ёзувларида акс эттирилади:
Т/р |
Хўжалик операцияси мазмуни |
Сумма, минг сўмда |
21-сон БҲМС бўйича счётлар корреспонденцияси |
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
||||
1 |
Маҳсулот учун олдиндан тўлов келиб тушди |
25 645,4 |
5110 |
6310 |
Ҳисобрақамдан кўчирма |
2 |
Сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий нархи ҳисобдан чиқарилди |
27 535,6 |
9110 |
2810 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоб-маълумотномаси |
3 |
Маҳсулот сотилишидан тушган даромад акс эттирилади |
25 645,4 |
4010 |
9010 |
Юкхати, ҳисобварақ-фактура |
4 |
Аванс тўловини ҳисобга олиниши акс эттирилади |
25 645,4 |
6310 |
4010 |
Олинган бўнаклар ҳисобининг қайдномаси |
5 |
Реализация бўйича молиявий натижа акс эттирилади (9110 ва 9010 счётларининг ёпилиши) |
27 535,6 25 645,4
|
9910 9010 |
9110 9910 |
|
6 |
ЯСТ ҳисобланди |
1 376,78 |
9820 |
6410 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.