Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 2 / Бухгалтерга ёрдам

2012 йил учун йиллик ҳисобот тайёрлаймиз

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ

ВА ГАЗНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

Солиқ ставкалари ВМнинг 31.12.2011 йилдаги 350-сон қарори билан қуйидагича белгиланган:

бензин, дизель ёқилғиси учун – 1 литрига 200 сўм;

суюлтирилган газ учун – 1 литрига 165 сўм;

сиқилган газ учун – 1 куб метрига 200 сўм.

Юридик шахсларга сотилганда солиқни сотиш нархида ҳисобга олиб, бюджетга белгиланган тартибда тўлаш лозим.

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ УЧУН ЙИҒИМ

Йиғим ставкаси божхона қийматининг 0,2%и миқдорида белгиланган, бироқ у 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп бўлиши мумкин эмас (илгари божхона қийматининг 0,2%и, бироқ ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган эди).

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзгатиришлар

СОЛИҚ СОЛИШ

Президентнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлари бериш тўғрисида»ги қарори (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон)

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:

оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан;

таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат (ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-ф-сон фармойиши) бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) 5 йил муддатга озод этилади.

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:

оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари қўшилган қиймат солиғига тортилмайди;

микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкалари 5 фоизга пасайтирилди (6 фоиз эди);

чоп этилган маҳсулотларни сотишдан, муҳаррирлик хизматлари, полиграфия ва нашриёт хизматларини кўрсатишдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» жамғармасига нашриёт ва матбаа ташкилотлари тўлайдиган мажбурий ажратмалар миқдори 2 фоиздан 1 фоизга пасайтирилди;

оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриёт ва босмахоналарни кичик корхоналар тоифасига киритиш чоғида улар ходимларининг ўртача йиллик чекланган сони 50 нафардан 100 нафаргача оширилди.

Газета, журналлар ва китоб маҳсулотларини чакана сотишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрта ҳисобда 2 баробарга пасайтирилди (7.01.2013 йилнинг 1 (961)-сонидаги «Қатъий белгиланган солиқ» бўлимига ҳам қаранг).

ДСҚ ва МВнинг «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 12.01.2012 йилда 2200-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2012 йил 22 январдан кучга кирди

Ўзгартишларга мувофиқ, қурилиш ташкилотлари жумласига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахсларни киритиш зарур:

барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (фундамент қуриш, шу жумладан, қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахта супаларни, шу жумладан, ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш.

Ўзгартишлар киритилгунга қадар 2200-сон Низомни қўллаш мақсадида қурилиш ташкилотлари деганда ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қурилиш пудрати шартларида (қурилиш) турар жой ва фуқаро қурилиши объектларида қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар тан олинган.

Қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб шаклига ойма-ой устунлар киритилди.

Ўзгартишлар билан шунингдек қуйидагилар белгиланди:

- йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобда савдо зали майдонини 200 квадрат метр деб кўрсатадилар;

- автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ)  ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ёнилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сонидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар. Улар учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101 ва 0102-сатрларига / белгиси орқали «Ёнилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сони, дона» кўрсаткичи киритилган;

- 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиладиган столи бўлган банкет залларига эга ресторан ва кафелар Маълумотнома-ҳисоб-китобда 50 та хизмат кўрсатиладиган столни кўрсатадилар.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом (МВ, ДСҚ ва ИВнинг АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 21 январдан кучга кирди.

 

Президентнинг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон)

 

МВ, ДСҚ ва ИВнинг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 4.12.2012 йилда 2312-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2012 йил 14 декабрдан кучга кирди.

 

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб муайян муддатга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, мол-мулк солиғини, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани  ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини тўлашдан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга озод этилади.

 

2012 йил II чорагидан бошлаб республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар имтиёзларни қўллашга ҳақли, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно (1-жадвалга қаранг). (Илгари улар ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар - Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштирилган).

 

ПФ-4434-сон Фармон қуйидагиларни кафолатлайди:

хорижий инвесторнинг пул шаклидаги ҳиссаси 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақлидирлар;

қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Киритилган барча тузатишларни ҳисобга олганда имтиёз қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:

корхоналарни республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно;

хорижий инвесторлар томонидан хусусий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни (илгари 50 фоиз эди) ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

мазкур имтиёзларнинг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш (илгари имтиёзни қўллашдан тушган бутун даромаддан эди).

Маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.

Солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни тақдим этиш натижасида олинган даромаднинг камида 50 фоизи, уларни қўллаш муддати мобайнида, корхонани янада ривожлантириш мақсадида такрорий инвестициялашга йўналтирилади.

СОЛИҚ СОЛИШ

МВ ва ДСҚнинг «Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган

даромадларга солиқ солиш тўғрисида»ги тушунтириш хати (26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон)

 

МВ ва ДСҚнинг «Жисмоний шахсларнинг турар жой ва нотурар жой биноларни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш тўғрисида»ги тушунтириш хати (6.12.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/135 ва 15/1-1670-сон)

2012 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисобланганидан кам бўлмаслиги керак. 2012 йил учун улар тасдиқланган:

Тошкентда – Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2011 йилдаги 851-сон қарори билан, Тошкент вилоятида – Тошкент вилояти ҳокимининг 28.12.2011 йилдаги 254-сон қарори билан.

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси билан белгиланган ижара тўлови суммаси белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган ижара тўлови суммасидан кам бўлган тақдирда қуйидаги солиқ турлари бўйича давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

қўшилган қиймат солиғи;

ягона солиқ тўлови тўловчилари учун - ягона солиқ тўлови бўйича.

Кўчмас мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури бўлган умумбелгиланган солиқларни тўловчи юридик шахслар учун юқорида санаб ўтилган солиқларга қўшимча равишда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳам қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади.

2012 йил 1 январдан бошлаб уй-жойни ижарага топширганлик учун жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш ижара шартномасида белгиланган суммадан келиб чиқиб, бироқ Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорининг 26-иловасига кўра уй-жойни ижарага топширувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўлови ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Ижара тўловининг энг кам ставкалари уй-жой жисмоний ёки юридик шахсга ижарага берилаётганидан қатъи назар уй-жойини ижарага берувчи барча жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

ВМнинг «2012 йилги тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастури лойиҳаларининг прогноз параметрлари тўғрисида»ги қарори (31.01.2012 йилдаги 22-сон).

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2012 йилдаги 137-сон, 22.06.2012 йилдаги 180-сон, 5.10.2012 йилдаги 284-сон 2012 йилги саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида қарорлари

Қарорлар билан Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорига 1-иловага киритилган 2012 йилги тайёр маҳсулот, бутловчи узеллар ва деталларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг амалдаги лойиҳалари прогноз параметрлари тасдиқланган, шунингдек тузатишлар киритилган. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёзларни қўллашга ҳақлилар:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган олиб кириладиган технологик ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлар бундан мустасно);

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи.

Имтиёзларнинг қўлланиши лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш даврига боғлиқ.

Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз

солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 9.01.2012 йилда 2310-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 19 январдан кучга кирди

 

Низом билан акциз солиғи тўловчилари, солиқ солинадиган база, ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби белгиланган.

 

МВ ва ДСҚнинг «Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 26.01.2012 йилда 2195-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2012 йил 5 февралдан кучга кирди

Аниқлаштирилган таърифга кўра, ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади. Бунда шуларни ҳисобга олиш лозим:

маҳсулот корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб:

хом ашё мулкдори учун - қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;

қайта ишловчи корхона учун - қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.

(Илгари ўзи ишлаб чиқарган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилган.)

Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади.

Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 26 февралдан кучга кирди

Низом билан чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи тўловчилари, солиқ солинадиган база, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби белгиланган. Акциз солиғи 2012 йил 1 январдан бошлаб тўланади.

 

 

Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи

юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (ЎзААА ва МВнинг АВ томонидан 21.02.2012 йилда 2329-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 2 мартдан кучга кирди

Низом билан уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланган (ҳар бир абонент рақами учун ойига 400 сўм).

 

МВ ва ДСҚнинг «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 2.03.2012 йилда 1594-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2012 йил 12 мартдан кучга кирди

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2014 йил 1 январга қадар узайтирилди (илгари «2012 йил 1 январга қадар» эди).

Имтиёзлар татбиқ этиладиган бошқа хизматлар рўйхатига риэлторлик хизматлари ҳам киритилди. Уларга қуйидагилар киради:

кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;

кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон)

Солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида экспорт контрактларига қуйидагилар тенглаштирилади:

халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товарларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 28.03.2012 йилдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 28 мартдан кучга кирди

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби белгиланган. У ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан 2 йил муддатга берилади.

Рухсат гувоҳномасини бериш учун ҳар ойда ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Президентнинг «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон) билан белгиланган, ПҚ-1754-сон қарорга 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хизмат кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

 

Президентнинг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини   тубдан қисқартириш  чора-тадбирлари

тўғрисида»ги Фармони (16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон)

Фармон билан қуйидагилар белгиланди:

2013 йил 1январдан бошлаб тақдим этиш даврийлиги қисқарадиган солиқ ҳисоботи шакллари;

2013 йил 1 январдан бирлаштириш эвазига қисқартириладиган солиқ ҳисоботи шакллари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан даврий равишда сўраладиган, 2012 йил июлидан бекор қилинадиган бошқа ҳисобот шакллари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этиладиган, 2012 йил III чорагидан бошлаб тақдим этиш даврийлиги қисқарадиган бошқа ҳисобот шакллари ва б.

 

 

 

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан маҳаллий бюджетга нефть маҳсулотларининг

чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ  бўлган  харид нархи  ўртасидаги  тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 25.07.2012 йилда 2381-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 4 августдан кучга кирди

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан нефть маҳсулотларининг чакана нархи билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни тўлаш тартиби белгиланган. Маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасини тўлаш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган жой бўйича ҳар ой нефть маҳсулотлари етказиб берилган ой тугаганидан сўнг 3 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган нархлардаги тафовут суммасига камайтирилади.

СОЛИҚ СОЛИШ

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (10.09.2012 йилдаги ЎРҚ-329-сон).

2012 йил 11 сентябрдан кучга кирди

Солиқ кодексининг 217-моддасига киритилган ўзгартишларга кўра, идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган сув таъминоти, канализация, санитария тозалаши, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади (илгари фақат аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинарди).

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан айрим тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2.10.2012 йилдаги 281-сон қарори билан тасдиқланган).

2012 йил 2 октябрдан кучга кирди

Маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар биринчи навбатда бериладиган солиқ тўловчилар тоифалари белгиланди. Уларга қуйидагилар киради: ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётган, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига ёки ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган ёки ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашувчи корхоналар.

Имтиёзларни тақдим этиш шартлари белгиланди. Маҳаллий органларга солиқлар бўйича имтиёзларни дастлаб 12 ойгача бўлган муддатга, яна 12 ойгача бўлган муддатга узайтириш имкони билан солиқнинг битта тури бўйича, шунингдек бир нечта тури бўйича бирйўла бериш ҳуқуқи берилди. Имтиёз мақсадли – бўшайдиган маблағлар юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.

ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини  янада  қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (10.10.2012 йилдаги 288-сон) ва у билан тасдиқланган, 2012 йил 15 октябрдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик йиғимни ундириш тартиби тўғрисида низом

 

Туристик йиғим тўловчилар бўлиб сайёҳларни камида бир кеча тунаб қолиш муддати билан жойлаштирувчи меҳмонхона хўжаликлари, туристик комплекслар, туристик базалар, дам олиш зоналари, пансионатлар ва бошқа объектларда жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва туристик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган туристик фаолият субъектлари ҳисобланади.

Туристик йиғим яшалган ҳар бир кун учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашадиган хорижий давлатнинг ҳар бир фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 2 АҚШ долларига эквивалент миқдорда ундирилади.

Туристик йиғимни ундиришда хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларда (инвойс, ҳисобварақ-фактура, квитанция ва шу кабиларда) туристик йиғим тўланганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Туристик йиғим суммаси «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг жамғариб бориладиган махсус ҳисобрақамига ўтказилади.

 

 

 

 

Прочитано: 3635 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика