Norma.uz
Норма маслахатчи / 2012 йил / № 52 / Хўжалик ҳуқуқи

Хўжалик шартномасида юрист имзоси шартми?

Хўжалик шартномасида юристнинг визаси бўлиши шарт­ми? У қўйилмагани учун қандай жазо чоралари назарда тутилган? Агар унда юристнинг визаси бўлмаса, шарт­нома ҳақиқий бўлмайдими?

Мансур.

– «Хўжалик юритувчи субъект­лар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг1 21-моддасига биноан хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида субъектнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзо (виза)ларисиз тузишга йўл қўйилмайди.

Энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади.

Олий хўжалик суди Пленумининг 4.03.2002 йилдаги 103-сон қарорига2 кўра юқорида кўрсатилган талабларга риоя этилмаслиги битимнинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келмайди. Судлар низоларни моҳиятига кўра ҳал этаётганда мазкур талабга риоя этилмаслигига қонунни бузиш сифатида қарашлари керак.

Яъни хўжалик шартномасини виза ёки юридик хулосасиз тузиш «Хўжалик юритувчи субъект­лар фаолиятининг шарт­номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунни бузиш ҳисобланади. Гарчи уларнинг йўқлиги учун жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса-да, қонунни бузмаслик керак: шартномаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш керак.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига кўра у ёки бу органда рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган муайян турдаги контракт­лар мавжуд. Агар бундай конт­рактда юридик хулоса бўлмаса, уни рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилмайдилар.

Масалан, экспорт контракт­лари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) рўйхатдан ўтказилиши керак3. ТИАИСВ­да экспорт контракт­ларини рўйхатдан ўтказиш ва импорт контрактларини экспертиза қилиш учун, бошқа ҳужжатлардан ташқари, конт­рактнинг суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан ортиқ бўлса, контракт бўйича унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса тақдим этиш керак. Бундан ташқари, контрактни банкда рўйхатдан ўтказиш учун сиздан унга доир юридик хулосани ҳам сўрашади.

Умуман олганда, дунёдаги кўпгина мамлакатларда юрист ва адвокат касблари жуда зарур касблар ҳисобланади. Бирорта бизнесмен улар билан келишмасдан туриб контрактга имзо чекмайди. Буни шунчаки одат ёки эҳтиёткорлик чораси деб бўлмайди – давр талаби ана шундай.

 

129.08.1998 йилдаги 670-I-сон.

2Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида».

3Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 3.07.2006 йилда 1588-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 11997 раз(а)

Комментарии к статье (4)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2013-12-30 13:20:25, Гость_123123:
ассалому алейкум мен тошкент вилоят давлат педагогика институнинг миллий истиклол гояси хукук ва маънавият факултетини битирганман. бир хусусий корхонада хукукшунос вазифасида ишлайман. ман юридик хулоса беришим нотугри эмасми?
2013-12-30 15:30:23, Maruf Usmanov-Norma [админ]:
Гость_123123
ассалому алейкум мен тошкент вилоят давлат педагогика институнинг миллий истиклол гояси хукук ва маънавият факултетини битирганман. бир хусусий корхонада хукукшунос вазифасида ишлайман. ман юридик хулоса беришим нотугри эмасми?
Ҳурматли Гость_123123!
Ҳа, маълумотингиз ҳуқуқшунос булмаганлиги сабабидан ва жорий қонунчиликка мувоффиқ  юридик ҳулоса беришингиз ман этилади.
2013-12-30 15:59:05, Гость_Fuqaro:
Assalomu alaykum, men oddiy iqtisodchiman lekin meni fikrimcha huquqiy hulosa aslida keraksiz va ortiqcha buyrokratiyani bir qismi, agar butun rivojlangan garb davlatlarida qaraydigan bulsak , shartnomalarni urnagi y"ni namunasi mavjud, yuridik hulosa qonun hisoblanadi va uqish-yozishni biladigan savodli fuqaro bunga javob topishi juda oddiy, statistika buyicha bizning 99,9 foiz aholimiz savodli hisoblanadi. Agar qonunda tuliq va aniq yozilgan bulsa unda nimaga yana usha huquqshunosni eshigida sargayib utirish kerak ekan.
2017-03-10 13:14:59, Гость_123123:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика