Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 41 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Қўнғироғингиз кутиш режимида

 

Фуқароларнинг фавқулодда ва маълумот хизматларига тезкор уланиши учун ташкил этилган қисқа рақамлар фаолиятидан бугунги кунда шикоят қилмаган одамнинг ўзи қолмади. Ижтимоий тармоқларда ушбу рақамларга қўнғироқ қилиш қийин бўлганлиги ҳақидаги хабарлар кўп учрамоқда. Оператор жавобини узоқ кутишга тўғри келади. Ниҳоят, навбат келганда, тизим автоматик равишда абонентни ўчириб қўйиши мумкин ва ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади: «Сизнинг қўнғироғингиз биз учун жуда муҳим, лекин ҳозирда барча операторлар банд. Сизнинг кутиш рақамингиз – 40». Фуқароларнинг норозилиги мутлақо ўринли: агар тизим жуда ёмон ишлаётган бўлса, қисқа рақамлар тизими нима учун жорий этилган? Одамлар, айниқса, ҳар бир дақиқа қадрли бўлган кескин вазиятларда вақт йўқотадилар. Шунинг учун рақамлар ҳам қисқа, улардан иложи борича тезроқ фойдаланиш мумкин.

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Қўмита) ҳолатни ўрганиб, қисқа рақамларга уланишда мавжуд алоқа муаммоларини бартараф этиш бўйича таклифларни Рақамли технологиялар вазирлигига юборди.

Таъкидланганидек, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан бири – товар (иш, хизмат) ҳамда ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олишдир. Бироқ, сўнгги пайтларда истеъмолчилар аҳоли билан ишлайдиган ташкилотларнинг қисқа рақамлари доимий равишда банд бўлиши, операторга уланиш учун узоқ вақт кутишга тўғри келиши, навбат яқинлашганда техник носозликлар юзага келиши каби ҳолатларга тез-тез дуч келмоқда.

Масалани ўрганиш шуни кўрсатдики, мобиль алоқа абонентларидан энг кўп қўнғироқлар электр, газ ва сув таъминоти корхоналари ҳамда бошқа ҳаётий муҳим хизматлар рақамларига амалга оширилган. Жавобни кутишнинг ўртача давомийлиги баъзи ҳолларда 10-30 дақиқани ташкил этган.

Шунингдек, коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатларнинг 80–90%дан ортиғи Қўмитанинг 1159 ишонч телефони орқали келиб тушгани қайд этилган. Сўнгги пайтларда уларнинг сони кескин ошди: газ таъминоти хизматлари бўйича – 4,5 баравар; маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича – 2,4 баравар; ичимлик суви таъминоти ва қурилиш хизматлари бўйича – 1,2 баравар.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг алоқа марказлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат йўқлиги аниқланди. Натижада жисмоний ва юридик шахслар ишонч телефонларидан самарали фойдалана олмаяпти. Бу эса ўз муаммосини тўғридан-тўғри ва қисқа вақт ичида ҳал қила олмаслиги сабабли кўп вақт йўқотадиган фуқароларнинг кайфиятида акс этмоқда. Қўмита ходимлари томонидан ишонч телефонларидаги техник ва ташкилий муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Рақамли технологиялар вазирлигига юборилди. Улар истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қисқа рақамлар тизимига бўлган ишончини оширишга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2024 йилдаги «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 790-сон қарорида белгиланган алоқа марказлари фаолиятини баҳолаш тартибини аҳоли билан ишлайдиган барча ташкилотларга татбиқ этиш ва қоидабузарликлар учун жавобгарликни таъминлаш таклиф этилмоқда.

 

ФАВҚУЛОДДА ХИЗМАТЛАР ТЕЛЕФОНЛАРИ 

112 Ўзбекистон барча фавқулодда хизматларининг ягона диспетчерлик хизмати

1050 Тошкент шаҳри бўйича навбатчилик хизмати

1055 Коммунал хўжалик шаҳар диспетчерлик хизмати

101 Ёнғин хавфсизлиги хизмати

102 ИИББ, навбатчилик қисми

103 Тез тиббий ёрдам

104 Газ авария хизмати

1056 Коммунал таъмирлаш-тиклаш авария хизмати диспетчерлик бўлими

1096 Омбудсман

1101 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1146 Қийин вазиятга тушган аёлларга ёрдам

(71) 259-74-12 Болалар Омбудсмани

 

 

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТЛАРИ ТЕЛЕФОНЛАРИ 

1000 Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси

1001 Об-ҳаво маълумоти

1003 Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1007 Тошкент шаҳар прокуратурасининг ишонч телефони

1008 Адлия вазирлигининг ишонч телефони

1009 Тошкент шаҳридаги ташкилотлар телефонлари бўйича маълумотлар бюроси

1097 Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

1102 Ички ишлар вазирлиги

1107 Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси

1108 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

1140 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

1148 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

1157 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

1198 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

1255 Тошкент шаҳар сув таъминоти

1347 Veolia (иссиқ сув ва иситиш)

(55) 502-07-77 Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси

(71) 239-41-21 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(71) 239-56-92 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(71) 293-61-56 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

 

Манба: https://tashkent.uz.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 102 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика